Ўзбекистон республикаси жиноят-ижроия кодекси


-модда. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўлловчи мансабдор шахслар


Download 436.5 Kb.
bet33/56
Sana24.12.2022
Hajmi436.5 Kb.
#1063004
TuriКодекс
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
ЖИНОЯТ

110-модда. Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўлловчи мансабдор шахслар
Рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини қўллаш ҳуқуқига жазони ижро этиш муассасалари бошлиқлари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар эга.
111-модда. Жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этиш, шунингдек ички тартиб қоидаларида тақиқланган буюмлар ва нарсаларни сақлаш, тарқатиш, истеъмол қилиш ва улардан фойдаланиш жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.
Маҳкумнинг жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан ташлаб кетиши ҳам манзил-колонияда жазони ўташ тартибини қўпол тарзда бузиш деб ҳисобланади.
112-модда. Сақлаш режимини ашаддий бузувчи
Жазони ўташ тартибини камида икки марта қўпол тарзда бузган ва бунинг учун интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазога тортилган маҳкум, агар ҳар бир интизомий жазо белгиланган тартибда олиб ташланмаган ёки бекор бўлмаган бўлса, сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб ҳисобланади.
Жазони ижро этиш муассасаси ҳудудини ёки маъмурият йўлланмаси билан бўлиши керак бўлган бошқа жойни ўзбошимчалик билан йигирма тўрт соатдан кўпроқ муҳлат мобайнида ташлаб кетган маҳкум ҳам манзил-колонияда сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилади.
Режимни ашаддий бузувчи енгиллаштирилган сақлаш шароитига, манзил-колонияга ўтказилмайди, шунингдек жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳамда жазони енгилроғи билан алмаштиришга тақдим этилмайди.
II КИЧИК БЎЛИМ. КОЛОНИЯЛАР ВА ТУРМАЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
17-БОБ. МАНЗИЛ-КОЛОНИЯЛАРДА ЖАЗОНИ ЎТАШ
113-модда. Манзил-колонияларда жазони ўташ тартиби
Манзил-колонияларда мазкур муассасага суд ҳукмига биноан келган, шунингдек умумий, қаттиқ тартибли ҳамда тарбия колонияларидан суднинг ажрими асосида ўтказилган вояга етган маҳкумлар жазо ўтайдилар.
Манзил-колонияларга ижобий тавсифга эга ва:
оғир жиноят, шунингдек қасддан жиноят содир этганлик учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар, агар шахс муқаддам қасддан содир этилган жиноят учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган бўлса;
муқаддам жазодан шартли равишда муддатидан илгари озод этилган ёки жазо суд томонидан енгилроғи билан алмаштирилган шахс ўта оғир жиноят, шунингдек жазо муддатининг ўталмаган қисми давомида қасддан янги жиноят содир этганлиги учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида учдан бир қисмини ўтаган маҳкумлар ўтказилади.
Манзил-колонияларга қуйидагилар ўтказилмайди:
ўта хавфли рецидивистлар;
узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинганлар, шунингдек умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар;
юқумли касалликларга чалинган беморлар;
мажбурий даволанишдан ўтаётган маҳкумлар;
меҳнатга қобилиятсиз маҳкумлар.
Битта манзил-колонияда маҳкум эркаклар ва аёллар сақланиши мумкин.

Download 436.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling