Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича маъруза


Download 49.26 Kb.
bet12/12
Sana01.04.2023
Hajmi49.26 Kb.
#1316265
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Маъруза намунавий конституция 23 03 2023

халқ сайлаган депутатлар ҳоким фаолиятини бевосита ва холисона назорат қилиш имкониятига эга бўлади.
Навбатдаги масала фуқароларнинг сайлов ҳуқуқидан фойдаланишдаги инқилобий янгилик! Яъни таҳрирдаги Конституциямизга киритилаётган таклифга мувофиқ, эндиликда қонунларимизда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди. Фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин. Яъни юқорида санаб ўтилган шахслар, уларнинг сайлаш ҳуқуқи суднинг қарори билан чекланган бўлсагина улар сайловда иштирок эта олишмайди, бошқа ҳар қандай вақтда улар ҳам сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Бундан ташқари, миллий валютамизга бағишланган янги модда киритилиб, унда Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўм эканлиги, сўм мамлакатнинг бутун ҳудудида ягона чекланмаган қонуний тўлов воситаси эканлиги кўрсатилмоқда.
Ҳурматли тадбир иштирокчилари,
Кўриб турганингиздек, янги таҳрирдаги Конституциямизда жамиятнинг барча қатламлари манфаатлари инобатга олинган. Инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар бир неча каррага ортмоқда, ўз навбатида давлатнинг ҳам халқ олдидаги мажбурияти бир неча бараварга ошмоқда. Чунки, Конституция лойиҳасини ишлаб чиқишда “инсон манфаати ҳар нарсадан устун” деган мезон асос қилиб олинган.
Шу боис Бош Қомусимизни том маънода халқ Конституцияси бўлмоқда, десак хато бўлмайди.
Таъкидлаш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 10 мартдаги қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича референдум ўтказиш белгиланди.
Албатта биз юртимиз тарихида биринчи маротаба биз Конституцияни референдум орқали қабул қиламиз! Шунинг учун, айрим фуқароларимиз рефрендумни бошқача талқин қилиб, бунда “Конституциявий қонун лойиҳасига яна таклиф беришларини” назарда тутишмоқда!
Референдум ўзи нима? Референдум Ўзбекистон Республикаси қонунларини ва бошқа қарорларни қабул қилиш мақсадида жамият ва давлат ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан фуқароларнинг умумхалқ овоз бериши ҳисобланади. Яъни Референдум халқ иродасининг бевосита ифодаси ҳисобланади.
Бунда фуқароларимиз таклиф эмас, балки мана шу Конституциявий қонунга овоз беришади. Аниқроғи, бевосита халқимизнинг таклифи асосида тайёрланган Конституциявий қонунни қабул қилиш масаласини ҳам халқимизнинг ўзи ҳал қилади!
Шунинг учун, биз барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, албатта рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қоламиз!


Эътиборингиз учун раҳмат!
Download 49.26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling