Ўзбекистон республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти


Расмий ва норасмий социал гуруҳлар


Download 0.53 Mb.
bet9/38
Sana15.11.2023
Hajmi0.53 Mb.
#1776208
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38
Bog'liq
Копия СОЦИОЛОГИЯ МАЪРУЗА МАТНЛАРИ

Расмий ва норасмий социал гуруҳлар гуруҳларни бундай тарзда турларга бўлиш биринчи бўлиб америкалик социолог Э. Мейо томонидан таклиф қилинган эди, гуруҳларни расмий ва норасмий гуруҳларга ажратиш асосида гуруҳ муносабатларининг тузилмаси ётади.
Расмий гуруҳлар – бу, ҳуқуқий статусга эга бўлган социал институт, ташкилот қисми ҳисобланадиган мавжуд институт, ташкилотдаги меҳнат доирасида аниқ мақсадга эга бўлган социал гуруҳлардир.
Расмий гуруҳларга қуйидаги белгилар хос: аниқ ва изчил мақсад, иерархияга асосланган аниқ функциялар, маълум қоидаларга мувофиқ келадиган ҳуқуқ ва бурчлар, аъзолар ўртасидаги расмий муносабатлар, гуруҳ фаолиятини назорат қиладиган расмий институтнинг мавжуд бўлиши ва бошқалар.
Расмий гуруҳларда гуруҳ мақсадлари, функциялари хатти-ҳаракат қоидалари, ҳатто аъзолик шартлари махсус ҳужжатларда (дастур, йўриқнома, қонун ва бошқалар) қайд этилган бўлади.
Расмий гуруҳларга сиёсий партиялар, давлат, диний ва бошқа ташкилотлар киради. Шунингдек, ишлаб чиқариш жамоаси, мактаб синфи, спорт жамоаси ва бошқаларни киритиш мумкин.
Расмий гуруҳ – бу, аниқ социал гуруҳ, жамият социал тузилмасининг элементидир. У объектив ҳолда мавжуд. Унинг структураси ва хатти-ҳаракат шакллари кенг миқёсдаги гуруҳ ёки жамият томонидан белгиланади. Индивид расмий гуруҳга аъзо бўлар экан, ўзининг шахсий сифатларини йўқотади ва расмий гуруҳ ташкилоти доирасидаги у ёки бу ролларни бажарувчи кишига айланади.
Расмий гуруҳлар ҳам расмий (корхона, бригада касаба уюшмаси, жамоат ва давлат ташкилоти), ҳам расмий структура томонидан тан олинмаган, яъни норасмий (яширин ташкилот, норасмий гуруҳ ва ҳоказо) бўлиши мумкин.
Норасмий гуруҳлар, кўпинча бундай гуруҳлар «психологик гуруҳлар» ёки «социал психологик гуруҳлар» деб аталади. Чунки бу гуруҳларнинг ташкил топиш заминида гуруҳ аъзолари ўртасидаги психологик, ҳиссий муносабатлар ётади. Норасмий гуруҳларнинг пайдо бўлишида вазият ва умумий мафаатлар мажмуи муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун ҳам бу гуруҳларни баъзан, манфаат юзасидан тузилган гуруҳлар ҳам деб аташади. Одамлар эҳтиёжлари турли-туман бўлганлиги сабабли норасмий гуруҳлар мавжуд.
Норасмий гуруҳ расмий гуруҳга қараганда бошқача тузилишга эга. Агар расмий гуруҳда гуруҳ социал структуранинг юқори органлари ва ҳатто жамият томонидан тузилса, норасмий гуруҳлар эса шахсий асосда, яъни уни ташкил этадиган индивидлар ташаббуси билан тузилади. Ташаббускор кишилар бу гуруҳда фаол роль ўйнайдилар ва ўз-ўзидан гуруҳда аъзоларнинг эҳтиёжларини қондиришга имконият берадиган хатти-ҳаракат тизими ривожланади.

Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling