Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тошкент молия институти «иктисодиёт» кафедраси


Download 128.17 Kb.
bet4/10
Sana19.04.2023
Hajmi128.17 Kb.
#1362512
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
курс иши

3. Солиқ элементлари
Солиқ элементлари ҳақида гап борганда кўпинча адабиётларда солиққа тортиш тизими ҳақида сўз юритилади. Шу ўринда солиққа тортиш тизими солиқ тизимига нисбатан тор тушунча бўлиб, аслида солиқ тизими таркибини ташкил этади. Солиқ тизими солиққа оид барча муносабатларни қамраб олса, солиққа тортиш тизими эса солиқларни ундириш бўйича иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларини ўз ичига олади. Шу жиҳатдан солиққа тортиш тизими қонун чиқарувчи ҳокимият томонидан қонун йўли билан белгиланган ҳамда ижро ҳокимияти томонидан солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуасидан иборат. Солиққа тортиш тизимининг моҳияти гарчанд ўзгармас бўлиб кўринсада, унинг шакл-шамойили ва йўналиши давлатнинг ижтимоийиқтисодий сиёсатига, қолаверса солиқ сиёсатининг мазмунига боғлиқ бўлади. Чунки, солиққа тортиш тизими ўз ичига таркибан солиқ элементлари, солиқларни ташкил этиш тамойиллари ва усулларини олади, бу элементларнинг қай даражада талқин этилиши эса бевосита давлат сиёсати йўналишига боғлиқ. Масалан, солиқ элементларига кирувчи солиқ ставкасининг қайси турларининг кўпроқ амал қилиши, солиқ имтиёзларининг белгиланиши, солиқларни ундиришни қайси усулларидан устуворлик билан фойдаланиш асосан ижро ҳокимияти фаолиятининг мазмунига боғлиқ. Бинобарин, шу маънода худди солиқларни вазифалари каби солиққа тортиш тизими ҳам ҳар бир давлатда ўзига хос тарзда амал қилиши ва ташкил этилиши мумкин.
Демак, давлат қонунчилиги билан белгиланган ва унинг махсус идоралари томонидан ундириладиган солиқларни ташкил этиш усуллари, элементлари ва тамойиллари мажмуига солиққа тортиш тизими деб аталади.
Солиққа тортиш тизимининг асосий бўғини ҳисобланган солиқ элементлари эса солиққа тортишда ифодаланадиган тушунчалар бўлиб, улар солиқ тўловчилар ва давлат бюджети ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларда намоён бўлади.
Солиқ назариясида солиққа оид муносабатларни тўлиқ ва теранроқ ифода этиш учун иқтисодий воқеликларни ҳар бир кичик гуруҳлари муайян номдаги иборалар билан изоҳланади. Солиқ элементлари ҳам худди шундай солиққа оид иқтисодий ҳодисаларни изоҳлашга хизмат қилувчи яхлит тушунчадир.Солиқ элементлари тушунчаси солиққа тортиш тизимини муҳим таркибий қисми бўлиб, унинг ўзи ҳам кичик тизимни ташкил этади, яъни солиқ элементлари ҳам бир неча иқтисодий категорияларни яхлит ҳолдаги ҳаракатини билдиради.
Солиқ элементлари бир нечта тушунчалардан иборат бўлиб, улар таркибан: солиқ субъекти, солиқ объекти, солиқ предмети, солиқ манбаи, солиққа тортиш бирлиги, солиқ ставкаси, солиқ имтиёзлари, солиқ нормаси, солиқни тўлаш муддатлари, солиқ юки, солиқ базасини ҳисоблаш усуллари, солиққа тортиш усуллари каби тушунчаларни қамраб олади. Қуйида солиқ элементларининг ҳар бирига қисқача тўхталиб ўтамиз.

Download 128.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling