Ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги навоий инновация институти


Download 147.5 Kb.
bet2/5
Sana21.06.2023
Hajmi147.5 Kb.
#1643010
TuriРеферат
1   2   3   4   5
Bog'liq
АСОСИЙ МАКРОИКТИСОДИЙ КУРСАТКИЧЛАР

1. Соф молия битимлари.
Соф молия битимининг ўзи уч турга бўлинади:
а) давлат трансферт тўловлари; (давлат томонидан бериладиган нафакалар);
б) хусусий трансферт тўловлар; (корхоналар томонидан бериладиган нафакалар);
в) кимматбахо когозлар билан операциялар.
2. Ишлатилган товарларни сотиш битимлари.
ЯММ икки услубда хисобланади:

  1. Мамлакатда ишлаб чикарилган махсулот харажатлари бўйича.

  2. Махсулот ишлаб чикариш натижасида олинган даромад бўйича.

Харажатлар бўйича ялпи миллий махсулот мамлакатда охирги махсулотни ишлаб чикариш учун сарфланган жами харажатлар, яъни шахсий истеъмол харажатларини, инвестицияларни, давлат харажатларини ва соф экспортни кўшиш оркали аникланади.
Шахсий истеъмол харажатлари (С) - уй хўжаликларининг турли товар ва хизматларини сотиб олишга килинадиган харажатлари.
Инвестиция харажатлари (I) - бу инвестицион товарларга килинадиган харажатлар, машиналар, ишлаб чикариш бинолари, моддий техника запаслари, уй курилиши ва х.к.з.
Инвестиция иккига бўлинади:

  1. Ялпи инвестициялар;

  2. Соф инвестициялар.

Ялпи инвестиция хам янги жихозларни сотиб олиш оркали кенгайтириш, хам эски жихозларни кайта тиклаш харажатларини ўз ичига олади.
Соф инвестиция факат ишлаб чикаришни кенгайтириш харажатларини камраб олади.
Давлат харажатлари (G) - бу бевосита товарлар ва хизматларни ишлаб чикаришга кетадиган давлат харажатларини ўз ичига олади (энергетика тармоклари, касалхоналар, библиотекалар, давлат транспорти).
Соф экспорт (Х) - бу жами экспорт минус жами импорт.
Шундай килиб, ЯММ харажатлар бўйича турт турдаги харажатларни кўшиш билан аникланади:
ЯММ = С + I + G + Х
ЯММ даромадлар бўйича уй хўжаликларининг махсулот ишлаб чикариш учун сарфланган ресурсларидан оладиган жами даромадлари йигиндиси сифатида аникланади.
Даромадлар тўрт кисмдан иборат:

  1. Иш хаки - ёлланма ишчи ва хизматчилар иш хаки.

  2. Рента - ижарага берилган ер, бино ва жихозлардан олинадиган рента даромадлари.

  3. Процент - пул капиталига тўлов, яъни кредит бўйича процент.

  4. Фойда - хусусий хўжаликлар, корпорациялар оладиган фойда.

Лекин ЯММ таркибида икки турдаги таксимланадиган киймат мавжудлиги туфайли бироз хисоблар мураккаблашади.
Булар:

  1. Истеъмол килинган капиталдан ажратмалар (амортизация);

  2. Билвосита соликлар (акциз соликлари).

Шунинг учун ЯММ канчалик мухим бўлмасин ўзига хос камчиликларга эга. Бу кўрсаткич йиллик ишлаб чикаришни ошириб кўрсатиш тенденциясига эга. Чунки унда инвестицион товарларни кайта тиклаш харажатлари киритилган. Даромадлар бўйича хисобланганда ишлатилган капитал товарларини кайта тиклаш учун кетадиган кийматни хам хисобга олишга тўгри келади, лекин улар даромад сифатида биронта мулк эгасига тааллукли эмас. ЯММдан амортизация харажатларини айирсак, биз бу камчиликни бартараф этиб, соф миллий махсулотга эга бўламиз.

Download 147.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling