Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абдулла қодирий номидаги жиззах давлат педагогика институти тарих ўҚитиш методикаси кафедраси


Download 328 Kb.
bet3/9
Sana16.06.2023
Hajmi328 Kb.
#1504980
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАС1

Курс ишиининг даврий чегараси сифатида 1947 йилдан 1991 йилгача бўлган тарихий воқеилик асос қилиб олинди. Чунки 1947 йилдан мустақил Ҳиндистон давлатининг ташкил топиши, Жавоҳирлаъл Нерунинг ҳокимият тепасига келиши, 1964 йилгача Ҳиндистоннинг бош вазири сифатидаги фаолияти, 1966 йилдан Индира Гандининг ҳокимият тепасига келиши ва унинг бошқаруви давридаги ички ва ташқи сиёсатини тадқиқ этиш Битирув малакавий ишнинг асосий объекти бўлиб хизмат қилади.
Курс ишининг мақсад ва вазифалари. Тўпланган илмий адабиётлар, архив материаллари ҳамда вақтли матбуот материалларини ўрганиш ва воқеликка цивилизацион ёндашув асосида Ҳиндистоннинг 1947 - 1991 йиллардаги ички ва ташқи сиёсатини илмий таҳлил этиш Битирув малакавий ишнинг бош мақсадидир. Шундан келиб чиқиб, қуйидаги вазифаларни ҳал этиш белгиланди:

  • Мустақил Ҳиндистон давлатининг ташкил топиши босқичлари ва унга таъсир кўрсатган омилларни ўрганиш;

  • Мустақил Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳирлаъл Неру ички ва ташқи сиёсати, ўзига хос ва ўхшашлик жиҳатларини ёритиш;

  • Индира Гандининг ички ва ташқи сиёсати, Ҳиндистоннинг ташқи майдондаги сиёсий таъсирининг кучайишига баҳо бериш;

  • Индира Ганди ҳукумати томонидан олиб борилган ижтимоий- иқтисодий соҳадаги ислоҳотларини тадқиқ қилиш;

  • Индира Гандининг халқаро кескинликни юмшатишдаги тутган ўрнини назарий жиҳатдан асослаш;

  • Ҳиндистоннинг ядровий дастури ва дунёдаги тинчлик муаммоларига баҳо бериш;

  • “Совуқ уруш” хавфи ва Ҳиндистонда “Қўшилмаслик” сиёсатини ўрганиш ва ҳоказо.

Мавзунинг ўрганилиш даражаси. Индира Ганди бошқаруви даврида унинг сиёсати акс этган чет эл тарихчилари асарларини кўрсатиш жоиздир. Жумладан, Горев А.В, Митрохин Л.В, Салимова Ф, Маҳкамов И, Валодин А.Г, Чичеров А.И, Синхараджа Т.Д, Ульяновский Р.А, Антонова К.А, Шаумян Т.Л, Кольцов Н.Н ва бошқалар.1 Масалан, Горев Александр Васильевич “Индира Ганди: Мечта и свершения” китобида Индира Гандининг халқаро кескинликни юмшатишдаги хизматларини таҳлил этган. Ульяновский Ростислав Александрович “Три лидера великого индийского народа: Мохандас Карамьчанд Ганди, Неру, Индира Ганди” китобида Ҳиндистоннинг Индира Ганди бошқаруви давридаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи ва унинг олиб борган ички ва ташқи сиёсати билан боғлиқ масалаларни ёритиб беради. Митрохин Л.В “Индия вступая в век ХХ”, шу билан бир қаторда Салимова Ф, Махкамов Ининг “Индира Ганди” асарларида Индира Гандининг ҳаёти, фаолияти ёрқин тарзда акс эттирилган. Унинг халқаро воқеликдаги кескинликни юмшатишдаги хизматлари, буюк шахс сифатидаги ўрни тўла ёритилган. Индира Ганди нутқлари ва халқаро конференциялардаги чиқишлари: ушбу мавзуни ёритишда катта ёрдам берди.
ХХ асрнинг 60-80 йилларида Ҳиндистоннинг ички сиёсий ҳаётида туб ўзгаришлар юз берди. Индира Ганди бошқаруви даврида Ҳиндистоннинг халқаро майдондаги фаоллашуви, унинг Ҳиндистон давлатидаги ички ва ташқи сиёсатини ўрганиш кўплаб Малакавий ишчиларни олдига маъсулият юкламоқда. Ушбу масала ҳам қатор Малакавий ишчилар назаридан четда қолаётгани йўқ.
Юқорида таъкидланганидек, МДҲ давлатлари орасида Россия олимлари изланишлари сермаҳсул деб ҳисоблаш мумкин.

Download 328 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling