Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети титриметрик анализ усуллари


Download 0.58 Mb.
bet18/23
Sana09.05.2020
Hajmi0.58 Mb.
#104467
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
Titrimetriya labaratoriya


ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ: 0,05Н KMnO4 ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА УНИНГ АНИҚ НОРМАЛЛИГИНИ ОКСАЛАТ КИСЛОТАНИНГ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИ БИЛАН СТАНДАРТЛАШ.
Керакли асбоблар: техник тарози, аналитик тарози (KERN ABJ-NM/ABS-N), титратор (EasyPlus Titration, Mettler toledo)
ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ: КАЛИЙ ПЕРМАНГАНАТНИНГ 0,05 н

ЭРИТМАСИНИ УНИНГ ҚУЮҚРОҚ ЭРИТМАСИДАН ТАЙЁРЛАШ

Калий перманганатнинг 500 мл 0,05 н эритмасини тайёрлаш учун унинг n%-ли эритмасидан зарур бўлган ҳажмини ҳисоблаш. Оксидланиш-қайтарилиш реакциялари кислотали муҳитда олиб борилганда, КМnО4 нинг эквивалент массаси моль массасининг 1/5 қисми (158,04:5=31,61 г) га тўғри келади. 1,0 л 0,05 н КМnО4 эритмасини тайёрлаш учун 3,16162=1,58 г, 500 мл тайёрлаш учун эса 1,58:2=0,74 г қуруқ туз керак бўлади. КМnО4нинг n%-ли эритмасидан зарур бўлган ҳажм қуйидаги пропорциядан топилади:



n:100 = 0,79:Vх =…..мл.

КМnО4 тузини бирламчи стандарт сифатида ишлатиб бўлмайди. Шунинг учун унинг n%-ли эритмаси шу ишни бошлашдан камида 7-10 кун аввал тайёрлаб қўйилади ва шиша тигел ёрдамида МnО2 дан ажратиб олинади.



0,05 н ли 500 мл эритмасини тайёрлаш усули. КМnО4 нинг 0,05 н ли стандарт эритмасини сақлаш колбасига Vх мл н%-ли эритмасидан мензурка ёрдамида олинади ва унинг устига (500- Vх) мл дистиллаган сув солинади. Ҳосил бўлган эритмани 2-3 минут қайнатилади (дистилланган сув таркибидаги органик моддалар оксидланиши учун). Тайёрланган эритмани қайнатиш ўрнига 2-3 кун қўйиб қўллаш мумкин.

ОКСАЛАТ КИСЛОТАНИНГ 0,05 н БИРЛАМЧИ СТАНДАРТ ЭРИТМАСИНИ ТАЙЁРЛАШ

Оксалат кислотаcининг 250 мл 0,05 н стандарт эритмасини тайёрлаш учун керак бўлган тортимни ҳисоблаш. Оксалат иони қуйидаги тенглама бўйича оксидланади: С2О42-- - - = 2СО2. Демак оксалат кислотанинг Н2C2О4·2Н2О эквивалент массаси унинг моль массасининг ярмига тенг: 126,06:2=63,03 г. 1000 мл 0,05 н эритмасини тайёрлаш учун 63,03·0,05=3,1515 г, 250 мл тайёрлаш учун эса тўрт марта кам, яъни 3,1515:4=0,7879 г оксалат кислота олиш керак бўлади.

Стандарт эритмани тайёрлаш усули. Техник тарозида бюкс билан 0,8 г атрофида оксалат кислота тортиб олинади, сўнгра уни аналитик тарозида аниқ тортилади. Бюксдаги оксалат кислотани воронка ёрдамида 250 мл ли ўлчов колбасига солинади. Бюксни оксалат кислота юқи билан яна аналитик тарозида тортилади. Воронкадаги қолган кислотани ювгич ёрдамида ювиб колбага туширилади. Кислота тўла эриб бўлгач, колбанинг белгисигача сув билан суюлтирилади ва аралаштирилади. Колбадаги кислотанинг миқдорини массалар фарқидан топилади.

Тортиш натижалари:

Бюкс билан кислотанинг массаси =……г.

Бюкснинг кислота юқи билан массаси =……г.

Колбадаги кислотанинг массаси =…..г.



Тайёрланган эритманинг нормаллиги қуйидаги формула орқали ҳисобланади:



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling