Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet171/217
Sana31.01.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1817381
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   217
Bog'liq
5297 253 Информатика (респ-ка)

Фойдaлaнилгaн aдaбиётлaр: 
1. Aвaзбоев О.И., Исянов Р.Г., Одилбоев Х. Меҳнaт тaълими услубиётидaн 
aмaлий вa лaборaтория мaшғулотлaри. Тошкент, 1993 й. 
2. Дaвлaтов К.Д. вa б. Меҳнaт вa кaсб тaълими, тaрбияси ҳaмдa кaсб тaнлaш
нaзaрияси вa методикaси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1992 й . – 320 б. 
3. Aвaзов Ш. Aмaлий кaсбий тaълим методикaси. Тошкент. – 2003 й. – 72 бет. 
4. M.A.Maksumova, N.N.Karimova - Xalq hunarmandchiligi 
ФИЗИКА ФАНИДАН ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИНФОРМАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ 
 
Насриддинов Д.К. - Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХИ ўқитувчиси 
 
Ўзбекистон Республикаси “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг 
учинчи, сифат босқичида ўқитиладиган фанларнинг мазмуни сифат жиҳатдан 
доимо яхшиланиб бориши кўзда тутилган. Бу вазифа бошқа фанлар қатори 
физика фанига ҳам тааллуқлидир. Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси ИИВ 
Ёнғин хавфсизлиги институти физика фани мазмунини, ёнғин хавфсизлиги 
бўйича мутахассислар тайёрлашдаги замонавий талаблардан келиб чиқиб, 
таҳлил қилиб чиқиш зарурияти туғилади.
Албатта физика фанини ўқитишда фанни экспериментал йўналишда ўқитиш 
билан бир қаторда информацион технологияларни ва дастурларни қўллаган 
ҳолда ўқитиш хам самаралидир. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар 
вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институтида физика фанининг лаборатория 
машғулотларида АҚШнинг нуфузли Коларадо университети тамонидан жорий 
қилииган "PHET simulation" дастуридан, шу билан бир қаторда "Crocadile 
physics", 
"Yenka", 
"Mozaik 
3d" 
каби 
дастурлардан 
информацион 
технологияларни қўллаган ҳолда фойдаланиб келинмоқда. Ушбу дастурларнинг 
афзаллик жихати шундаки, дастурлардан нафақат онлайн балки офлайн тарзда 
ҳам фойдаланса бўлади. Ушбу дастурларда физика фанидан лаборатория 
машғулотларини виртуал кўринишда олиб бориш мумкин. Дастурда табиат 
қонуниятлари, табиатда содир бўладиган ходисалар симулацион кўринишда 
тасвирланганг. Ушбу дастурларда физика фани билан бир қаторда кимё фанидан 
хам лаборатория ишларини бажариш имконияти мавжуд. 
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин 
хавфсизлиги институтида физика фанидан лаборатория машғулотларини 
бажаришда экспериментал йўналишдаги олиб борилаётган ишлар хусусида 
тўхлиб ўтамиз. Институтда физика фани умумий 180 соатдан иборат бўлиб, 
маьруза машғулотлари 72 соатни, амалий машғулотлар 68 соатни ва лаборатория 
машғулотлари 40 соатни ташкил этади. Фан 3 бўлимга, яъни “Механика ва 
молекульяр физика”, “Электромагнетизм” ва “Оптика. Атом ва ядро физикаси” 


309 
бўлимларига бўлиб ўқитилади ва бу бўлимларнинг бугунги кундаги мазмуни 
қуйидагича: Механик ҳаракат ва унинг турлари. Ньютон қонунлари. Табиатдаги 
кучларнинг турлари. Иш, энергия ва қувват. Механик тебранишлар ва тўлқинлар. 
Суюқликлар ва газлар. Молекуляр кинетик назария. Газ қонунлари. Идеал газ 
ҳолати тенгламаси. Ички энергия. Термодинамика қонунлари. Агрегат ҳолат 
ўзгаришида иссиқлик алмашиниши. Электростатик майдон. Электр майдонида 
ўтказгичлар ва диэлектриклар. Ўзгармас ток қонунлари. Турли муҳитларда 
электр ўтказувчанлик. Магнетизм асослари. Магнит майдон. Электромагнит 
индукция. Модданинг магнит хоссалари. Ўзгарувчан ток. Электромагнит 
тебранишлар. Электромагнит тўлқинлар. Геометрик оптика қонунлари. 
Ёруғликнинг тўлқин табиати. Фотоэффект. Ёруғлик дисперсияси. Атомнинг 
тузилиши ва ядроси. Радиоактивлик. Ядро реакциялари. 
Юқорида келтирилган мавзулар юзасидан қуйидаги номланишдаги 
лаборатория машғулотлари мавжуд: Атвуд машинаси ёрдамида кинематика ва 
динамика қонунларини текшириш. Маховикнинг ғилдиракнинг инерция 
моментини аниқлаш. Математик маятник ёрдамида эркин тушиш тезланишини 
аниқлаш. Ўзгармас ток қонунларини ўрганиш. Архимед қонунини тажрибада 
ўрганиш (виртуаль). Кирхгоф қонунларини ўрганиш. Трасформаторнинг 
трансформация 
коэффициентини 
аниқлаш. 
Электромагнит 
индукция 
ҳодисасини ўрганиш (виртуаль). Қавариқ ва ботиқ линзаларнинг фокус 
масофасини аниқлаш. Дифракцион панжара ёрдамида ёруғлик тўлқин 
узунлигини аниқлаш. 
Ушбу лаборатория машғулотлари мавзуларига тўхталиб ўтадиган бўлсак, 
мавзулар асосан механика, молекульяр физика, электромагнетизм ва оптика 
бўлимларини ўзига қамраб олган.
Механика ва молекуляр физика бўлимидан лаборатория машғулотлари
учун 1-курснинг 1-семестрида жами 16 соат ажратилгшан бўлиб, ушбу 
машғулотларда курсантлар Атвуд машинаси ёрдамида кинематика ва динамика 
қонунларини текшириш; Маховикнинг ғилдиракнинг инерция моментини 
аниқлаш; Математик маятник ёрдамида эркин тушиш тезланишини аниқлаш;
Архимед қонунини тажрибада ўрганиш(виртуаль) сингари лаборатория 
ишларини бажарадилар. Курсантларнинг билимини янада ошириш мақсадида 
хозирги кунда янги Суюқликда сузувчи ва чўкувчи жисмларнинг зичлигини 
гидростатик тортиш йўли билан аниқлаш; Тушаётган шарнинг потенциал ва 
кинетик 
энергиясини 
аниқлаш; 
Қаттиқ 
жисмларнинг 
ишқаланиш 
коэффициентини 
аниқлаш; 
Оддий 
машиналарнинг 
фойдали 
иш
коэффициентини аниқлаш; Эластиклик модулини эгилиш орқали аниқлаш; 
Эркин тушуш тезланишини физик маятник ёрдамида аниқлаш; Сўнувчи 
тебранма харакат қонунларини аниқлаш; Инерция моментини буралма тебраниш 
методи орқали аниқлаш; Ғилдиракнинг инерция моментини тебраниш усули 
орқали аниқлаш номланишдаги лаборатория ишлари ташкил этилмоқда. 
Электромагнетизм бўлимидан лаборатория машғулотлари учун 1-курснинг 
2-семестрида жами 16 соат ажратилган бўлиб, ушбу машғулотлар давомимда 
курсантлар Ўзгармас ток қонунларини ўрганиш; Кирхгоф қонунларини 
ўрганиш; Трасформаторнинг трансформация коэффициентини аниқлаш; 


310 
Электромагнит индукция ҳодисасини ўрганиш (виртуаль) сингари лаборатория 
ишларини бажарадилар. Ушбу лаборатория ишлари 2015-2016 ўқув йилида 
тайёрланган бўлиб, ҳозирги кунда тўлиқ соз ҳолатда яъни лаборатория 
қурилмасида натижалар олиниб таҳлил қилиниши мумкин. 
Шу жумладан оптика бўлимига тўхталадиган бўлсак, ушбу бўлимдан 
лаборатория машғулотлари учун 2-курс 3-семестрида умумий 8 соат ажратилган 
бўлиб, ушбу машғулотлар давомида курсантлар Қавариқ ва ботиқ линзаларнинг 
фокус масофасини аниқлаш хамда Дифракцион панжара ёрдамида ёруғлик 
тўлқин узунлигини аниқлаш номланишдаги лаборатория ишларини бажарадилар 
ва таҳлил этадилар. 
Юқорида номланиши келтирилган лаборатория ишларини курсантлар хам 
экспериментал, хам виртуал кўринишда бажариш имконияти яратилган.
Албатта қилинаётган ишлар салмоқлидир. Шу билан бир қаторда шуни 
таъкидлаб ўтишимиз лозимки, ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини 
тайёрлашнинг сифатини ошириш учун соҳага оид жараёнларнинг физик 
жихатларини очиб берувчи лаборатория қурилмаларини яратиш энг асосий 
мақсадлардан биридир. Жорий йил давомида фан ўқитувчиси Д.К.Насриддинов 
томонидан қуйидаги номланишдаги лаборатория қурилмаларини яратиш асосий 
мақсад сифатида белгиланган:
1. Қурилиш материалларининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентини 
аниқлаш. 
2. Қурилиш 
материаллариниг ҳарорат ўтказувчанлик коэффициентини 
узлуксиз режим методи орқали аниқлаш 
3. Қизишнинг ностационар холатларида ясси деворда харорат майдонини 
аниқлаш 
4. Табиий конвекция шароитида иссиқлик узатиш коэффициентини аниқлаш 
5. Иссиқлик узатиш коэффициентини аниқлаш
6. Биноларда ёнғин ривожланиши жараёнларининг параметрларини аниқлаш 
Ушбу лаборатория қурилмаларини ўқув жараёнига татбиқ этишдан асосий 
кўзланган мақсад курсантларга дарс жараёнида ёнғин содир бўлишининг 
назарий ва амалий жихатларини таништиришдир, шу билан биргаликда 
иссиқлик ўтказувчанлик, ҳарорат 
ўтказувчанлик, харорат майдони, 
иссиқлик узатиш сингари физик-
кимёвий тушунчаларнинг назарий 
жихатларини амалда кўрсатишдан 
иборатдир. 
Юқорида 
кўрсатиб 
ўтилган 
лаборатория қурилмаларига тўхталиб 
ўтсак, Қурилиш материалларининг 
иссиқлик 
ўтказувчанлик 
коэффициентини 
аниқлаш 
лаборатория 
ишида 
(1-расм) 
курсантлар ҳозирги кунда қурилиш 
соҳасида 
қўлланилаётган 


311 
материалларнинг иссиқлик ўтказиш коэффициентини аниқлаш имконига эга 
бўладилар. Ушбу лаборатория қурилмасини йиғиш учун бизга латр, ваттметр, 
электр иситгич, патенциометр, иссиқлик изолятори, ўрганилаётган қурилиш 
материали, спирал ўтказгич, 1 метр пўлат труба ва термопара керак бўлади. 
Ушбу лаборатория ишига ўхшаш яна 5 та лаборатория иши мавжуд бўлиб, ушбу 
лаборатория қурилмаларини яратиш орқали курсантларнинг соҳага оид 
билимини ўстириш асосий мақсадлардан биридир. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   167   168   169   170   171   172   173   174   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling