Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet19/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Молиявий фаолият – ўзга корхоналар (банк ва бошқалар) маблағларини корхонага кредит ва қарз сифатида киритиш ҳамда жалб қилиш билан боғлиқ фаолият.
Инновация фаолияти – корхона моддий-техника базаси ҳамда маҳсулот (иш, хизмат) турлари ва сифатини яхшилаш, янги технологияларни киритиш, жорий қилиш билан боғлиқ фаолияти.
Активлар деганда хўжалик юритувчи субъектнинг бахолаш қийматига эга бўлган ва ўз ичига пул маблағлари ва дебиторлик қарзларни олган моддий, шунингдек номоддий мулки тушунилади.
Узоқ муддатли активлар – бу 1 йилдан кўп муддатда хизмат қиладиган ва оборотда бўладиган моддий ва номоддий маблағлари.
Қисқа муддатли (ёки жорий) активлар – 1 йилгача муддатда хизмат қиладиган ва оборотда бўладиган маблағлар.
Хусусий капитал (ХК) - бу корхонанинг барча активларидан (А) унинг мажбуриятларини (М) чегириб ташлагандан сўнг қоладиган сумма.
Мажбуриятлар - бу корхонанинг бошқа юридик ва жисмоний шахслар олдидаги қарзлари.
Мавзу бўйича назорат саволлари



1. Хўжалик ҳисоби ва унинг турлари асосий маҳсули нимадан иборат?


2. Бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоб ва бошқарув ҳисобига бўлиниши негизида қандай сабаблар ётади?
3. Бухгалтерия ҳисобининг предмети нима?
4. Хўжалик фаолияти нма?
5. Хўжалик активлари нима ва улар қандай гуруҳларга ва турларга бўлинади?
6.Хўжалик активлари ташкил топиш манбалари қандай гуруҳларга ва турларга бўлинади?





Мавзу бўйича тест савол-жавоблари


1.Бухгалтерия ҳисоби қандай турларга бўлинади?
а) Оператив ва аналитик б) Молиявий ва бошқарув
в) Молиявий ва статистик г) Бошқарув ва техник


2.Бухгалтерия ҳисоби бошқарувнинг қайси бўғинида юритилади?
а) Бошқарувнинг энг юқори бўғинида
б) Бошқарувнинг энг қуйи бўғинида
в) Бошқарувнинг ҳоҳлаган бўғинида
г) Бошқарувнинг ўрта бўғинида



Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling