Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet32/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Кредит 4610 300000 Кредит 1010 1100000

Амалиётдаги счетларнинг ҳисоб регистрларида асосан мураккаб бухгалтерия ўтказмалари қўлланилади.


Счетлар схемаси усулида юқоридаги бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича акс эттирилади:

1010 6010 4610 2810


1800000 1000000 300000 500000


Бухгалтерия ўтқазмаларини беришда қуйидаги кетма-кетликга амал қилиниши лозим.


1.Юз берган операциянинг мазмунига кўра унда қатнашган счетлар аниқланади.
2.Операцияда қатнашаётган счетларнинг актив ёки пассив счетлар эканлиги аниқланади.
3.Актив ва пассив счетларда кўпайиш ва камайишларни уларнинг қайси тарафида акс эттирилиши тартибига кўра уларнинг бири дебетланади, иккинчиси эса кредитланади.
Юқоридаги келтирилган бухгалтерия ўтқазмаларига шарҳ:
1.Таъминотчидан 1000000 сумлик материаллар келиб тушган, операцияда 1010 «Материаллар» ва 6010 «Таъминотчилар ва пудратчиларга тўланадиган счетлар» счетлари қатнашади. 1010- счет актив, унда кўпайиш юз бераяпти. Демак, ушбу счет дебетланади. 6010 –счет пассив счет ҳисобланади, унда ҳам кўпайиш юз бераяпти. Демак ушбу счет кредитланади.
2.Таъсисчилардан уларнинг ҳиссаси сифатида 300000 сумлик материаллар келиб тушди. Операцияда 1010 «Материаллар» ва 4610 «Таъсисчиларнинг устав капиталига бадаллари бўйича қарзлари» счетлари қатнашади. 1010- счет актив, унда кўпайиш юз бераяпти. Демак, ушбу счет дебетланади. 4610 –счет ҳам актив счет ҳисобланади, унда камайиш юз бераяпти. Демак ушбу счет кредитланади.
3.500000 сумлик тайёр маҳсулот материаллар счетига ўтказилди. Операцияда 1010 «Материаллар» ва 2810 « Тайёр маҳсулотлар» счетлари қатнашади. 1010- счет актив, унда кўпайиш юз бераяпти. Демак, ушбу счет дебетланади. 2810 –счет ҳам счет актив ҳисобланади, унда камайиш юз бераяпти. Демак ушбу счет кредитланади.
Бухгалтерия ҳисоби счетларига икки ёқлама ёзув катта назорат аҳамиятига эга. Унда, бир томондан балансдан ташқари барча счетларнинг ўзаро алоқалари, счетларнинг оборот ва қолдиқ суммаларини тенглиги, пировардида счетларнинг бухгалтерия баланси билан узвий боғлиқлиги ёрқин намоён бўлади.


Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling