Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


III-тип. Баланс активи ва пассивининг кўпайишига олиб келувчи ўзгаришлар


Download 1.65 Mb.
bet40/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

III-тип. Баланс активи ва пассивининг кўпайишига олиб келувчи ўзгаришлар. Бу типдаги ўзгаришлар, мазмунидан кўриниб турибдики, бухгалтерия балансининг ҳам активи, ҳам пассивига кирувчи элементларга (моддаларга) тегишлидир. Яъни юз берган хўжалик операцияси бир вақтнинг ўзида ҳам актив, ҳам пассив пассив элементларига тегишлидир. Корхонада юз берган операция натижасида корхонанинг активи ҳам, пассиви ҳам бир хил суммага кўпаяди. Пировардида эски баланс суммаси кўпайиш томонга ўзгаради.
Бу тип ўзгариш алгоритмини қуйидагича ифодалаш мумкин:
А +Х = П +Х

Бу ерда: А – актив; П- пассив Х-хўжалик операцияси таъсирида баланснинг битта актив моддаси ва битта пассив моддаси суммасининг ошиши.


2.7-жадвал
Баланс активи ва пассивини кўпайишига олиб келувчи
ўзгаришларга мисоллар





Хўжалик операцияси мазмуни

Операцияни баланс моддаларига таъсири

1

Хом ашё ва материаллар таъминотчилардан қарзга олинди

Материаллар моддасидаги сумма кўпаяди, таъминотчилар олдидаги қарзлар моддасидаги сумма кўпаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага кўпаяди



2

Ҳисоб-китоб счётига банк кредити келиб тушди

Ҳисоб-китоб счёти моддасидаги сумма кўпаяди, олинган кредитлар бўйича қарз моддасидаги сумма ҳам кўпаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага кўпаяди



3

Таъсисчилар устав капиталини кўпайтиришга қарор қилдилар

Таъсисчиларнинг қарзлари моддасидаги сумма кўпаяди, устав капитали моддасидаги сумма ҳам кўпаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага кўпаяди



4

Юқори ташкилотдан қайтариб бермаслик шарти Билан автомашина келиб тушди

Асосий воситалар моддасидаги сумма кўпаяди, резерв капитали моддасидаги сумма кўпаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага кўпаяди



5

Валюта счётига хорижий банкдан чет Эл валютасида кредит олинди

Ҳисоб-китоб счёти моддасидаги ва кредит моддасидаги сумма кўпаяди. Мос равишда, баланс активи ва пассиви бир хил суммага кўпаяди






Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling