Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet42/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

2.3. Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари

Жаҳоннинг турли мамлакатларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикасида, бухгалтерия ҳисобини давлат томонидан регламентлаштирилишининг муҳим белгиларидан бири бўлиб уни белгиланган тамойилларга асосланиб юритилиши ҳисобланади.


Бухгалтерия ҳисоби тамойиллари деганда уни юритишда амал қилиш лозим бўлган қоида ва тартиблар мажмуаси тушунилади.
Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг тамойиллари мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида Қонуни» (3- модда), шунингдек 1-сон БХМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот» (16-49 бандлар)да белгиланган. Бундай тамойилларнинг асосийлари бўлиб қўйидагилар ҳисобланади.
Узликсизлик тамойили. Молиявий ҳисоботни узлуксизлик тамойили асосида тайёрлаш хўжалик юритувчи субъект доимий ҳаракат қилишини ва узоқ муддат давомида ўз фаолиятини давом эттиришини, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг ўзини тугатишига ёки ўз фаолияти соҳасини қисқартиришга эҳтиёжи йўқлигини билдиради.
Агар раҳбар хўжалик юритувчи субъектни тугатиш ёки унинг фаолияти кўламларини қисқартириш зарур деб ҳисобласа ёхуд шундай вазиятга олиб келадиган шароит мавжуд деб ўйласа, молиявий ҳисобга тушунтиришларда бундай фактнинг мазмунини очиб бериши ва молиявий ҳисоботни тузишга асос бўлган жиҳатларни, давомийлик тамойилидан чекиниш сабабларини кўрсатиши зарур.
Узлуксизлик тамойили яна шуни билдирадики, бухгалтерия ҳисобини юритиш муддати хўжалик юритувчи субъект фаолият кўрсатган муддатга мос бўлиши лозим, яъни хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби субъект тугатилган ёки у банкрот деб эълон қилинган пайтгача юритилиши лозим. Хўжалик юритувчи субъект ўз фаолиятини тўхтатган кундан бошлаб бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳам тўхтатилади.
Ҳисоблаш тамойили. Бу тамойил корхонанинг активлари, пассивлари, ўз сармояси, даромадлари, харажатлари, хўжалик операциялари ва воқеаларини бухгалтерия ҳисобида бу ҳаракатлар юзасидан пул маблағлари ёки эквивалентлари олинган ёхуд тўланган пайтда эмас, балки шу ҳаракатлар содир этилган (ёки ҳақиқатда олинган) пайтда акс эттиришни билдиради. Ҳисоблаш тамойили асосида тайёрланган молиявий ҳисоботлар ундан фойдаланувчиларга ўтмишда пул тўлаб ёки пул маблағларини олиб амалга оширилган операциялар тўғрисидагина эмас, шунингдек келгусида пул тўланадиган мажбуриятлар тўғрисида ҳам ахборот беради, бу эса тегишли иқтисодий қарорларни қабул қилиш чоғида жуда зарур ҳисобланади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling