Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


I-тип. Баланс активи таркибидаги ўзгаришлар


Download 1.65 Mb.
bet38/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

I-тип. Баланс активи таркибидаги ўзгаришлар. Бу типдаги ўзгаришлар, мазмунидан кўриниб турибдики, фақат бухгалтерия балансининг актив қисмига кирувчи элементларга (моддаларга) тегишлидир. Яъни юз берган хўжалик операцияси фақат актив элементларига тегишлидир. Корхонада юз берган операция натижасида бир актив кўпаяди, иккинчиси эса камаяди. Пировардида эски баланс ўзгаришсиз қолади.
Бу тип ўзгариш алгоритмини қуйидагича ифодалаш мумкин:
А +Х –Х = П
Бу ерда: А – актив; П- пассив; Х-хўжалик операцияси таъсирида баланснинг битта актив моддаси суммасининг ошиши ва бошқа актив моддаси суммасининг камайиши.
2.5-жадвал
Баланс активи таркибидаги ўзгаришларга мисоллар





Хўжалик операцияси мазмуни

Операцияни баланс моддаларига таъсири

1

Кассадаги пуллар банкдаги ҳисоб-китоб счётига топширилди

Касса моддасидаги сумма камаяди, Ҳисоб-китоб моддасидаги сумма кўпаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

2

Кассага пуллар банкдаги ҳисоб-китоб счётидан келиб тушди

Касса моддасидаги сумма кўпаяди, Ҳисоб-китоб моддасидаги сумма камаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

3

Омбордан материаллар ишлаб чиқаришга сарфланди

Материаллар моддасидаги сумма камаяди, тугалланмаган асосий ишлаб чиқариш моддасидаги сумма кўпаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

4

Ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулот олинди

Тугалланмаган асосий ишлаб чиқариш моддасидаги сумма камаяди, тайёр маҳсулот моддасидаги сумма кўпаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

5

Корхона банкдаги ҳисоб-китоб счётидан бошқа корхонага қарз сифатида пул ўтказиб берди

Ҳисоб-китоб моддасидаги сумма камаяди, молиявий инвестиция моддасидаги сумма кўпаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди

6

Корхонанинг ҳисоб-китоб счётига бошқа корхонага олдин берилган қарз суммаси келиб тушди

Ҳисоб-китоб моддасидаги сумма кўпаяди, молиявий инвестиция моддасидаги сумма камаяди. Бироқ баланснинг олдинги суммаси ўзгармайди




Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling