Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси хал
Download 80.71 Kb.
|
она тили ДТС ва дастур 2016
Ўзбекистон республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ мажбурий таълим муассасалари учун ОНА ТИЛИ фанидан ўқув ДАСТУРлари Тошкент-2016 УҚТИРИШ ХАТИ Мустақил Ўзбекистоннинг равнақи учун олиб борилаётган иқтисодий-ижтимоий, маданий-маърифий соҳалардаги кенг кўламли ишлар, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида” ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури таълимнинг барча бўғинларида она тили ўқитишни ташкилий ва мазмуний жиҳатдан янада такомиллаштиришни тақозо этади. Мактабни битириб чиққан ёшлар ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг ранг-баранг жабҳаларида, мулоқот ва муносабатнинг барча турларида ўзбек тилидан бемалол – эркин, самарали ва тўғри фойдалана олиш, унинг чексиз имкониятларидан тўлақонли баҳраманд бўлиш, зарурий кўникма ва имкониятларига эга бўлишлари керак. Таълим бўғинларига мувофиқ равишда она тили таълими олдида узвийлик ва давомийлик билан ўзаро боғланган уч мақсад туради. Булар: – бошланғич бўғин (I–IV синфлар)да – ўқувчиларда равон саводхонлик, адабий имло ва талаффуз, адабий тил (нутқ) меъёрларни билиш ва ундан фойдалана олиш; – таянч бўғин (V–IХ синфлар)да – она тилининг айни бир мазмунни ифодалаш учун кенг имконияти мавжудлиги асосида таълим олувчида ижодийлик, мустақил фикрлаш, ижодий фикр маҳсулини нутқ вазияти, сўзловчи мақсади ва тингловчи савиясига мос равишда оғзаки ва ёзма шаклларда тўғри, равон ва лўнда ифодалаш, ўзгалар фикрини тўғри англаш; – махсус таълим бўғини (академик лицей ва коллежлар)да ихтисослик нутқ маданияти кўникмаларини шакллантиришдан иборат. Она тили дарсларида ўқувчиларни мустақил ва ижодий фикрлашга йўналтириш лозим. Шунинг учун ушбу дастур ва унинг асосида яратилажак дарсликларда биринчи ўринда грамматик талқинларни ўзлаштириш эмас, балки ижодийлик ва таъсирчан, самарали нутқий мулоқот компетенциясини ва ижодий тафаккур тарзини шакллантириш, дарс ва машғулотлардан ўқувчиларнинг самарали нутқий лаёқатларини оширишлари зарур. Download 80.71 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling