Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таoлим вазирлиги фарьона политехника институти «тадбиқий механика» кафедраси


Download 1.27 Mb.
bet12/37
Sana17.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1523111
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37
Bog'liq
Амалий механика

Таянч сўз ва иборалар
Тишли ғилдирак узатмаларнин, Виллис теоремаси узатишлар нисбати, ички илашиш, ташки илишиш, червяк.

Кайтариш учун саволлар





  1. Кандай механизмларни тишли механизмлар дейилади.

  2. Вал билан ўқни фарки нимада.

  3. Узатишлар нисбати деганда нимани тушинасиз.

  4. Бир поьонаали тишли узатмаларда узатишлар нисбатини канча олиш мумкин.

  5. Виллис теоремаси кандай ўвилади.

  6. Виллес формуласини ёзинг.

  7. Ички илашмали узатмаларда узатишлар нисбати кандай топилади.

  8. Ташкий илашмали узатмаларда узатишлар нисбати кандай топилади.

  9. Червякли узатмаларда узатишлар нисбати кандай топилади.

  10. Рейкали узатмаларда рейканитезлиги билан тишли ғилдирак бурчак тезлиги орасида кандай богланиш бор.




Мавзу: МАШИНА ДЕТАЛЛАРИ ХИСОБЛАШ ВА ЛОЙИХАЛАШГА ДОИР УМУМИЙ МАСАЛАЛАР.

РЕЖА:
1.Деталнинг конструкциясига нисбатан қўйиладиган асосий талаблар.


2. Деталларнинг ишлаш лаёқати ва уни таoминлаш.
3. Машинасозликда ишлатиладиган асосий материаллар ва уларни танлаш.



Муаммо: Жисмоний фойдали ишни қўл кучи ишлатмасдан бажариш учун мўлжалланган қурилмага машина деб аталади.
Қуйида шундай машиналарни вазифалари, турлари ва тьашкил этувчи қисмларини (деталларини) мустаҳкамликка ҳисоблаш ва лойиъалаш усуллари кўрсатилади.



4.1. Деталнинг конструкциясига нисбатан қўйиладиган асосий талаблар


Машинасозлик, саноат ва қишлоқ хўжалигининг тараққий этиши учун зарур бўлган техникавий база яратади. Шундай экан, ъар бир ишчи инженер ҳамда олимнинг вазифаси замонамиз талабига тўла жавоб берадиган, юқори унумли, мустаҳкам ва фойдали иш коэффициенти юқори бўлган янгидан янги машиналар яратишдан иборат. Бунинг учун машиналар лойиъалашда улар деталларнинг мумкин қадар енгил, етарли даражада мустаҳкам, ишқаланишга чидамли, шакли оддий, ишлатилиши қулай ва ъавфсиз, шунингдек, давлат стандартлари қўйилган талабларни тўлиқ қондирадиган бўлишига эришиш керак. Бундан ташқари, деталлар ишдан чиққанда янгисига тез ва осон алмаштириладиган бўлиши ҳам зарур. Табийки, бундай вазифани юқори малакали мутахассисларгина хал қила олади. Ана шундай мутахассислар тайёрлашда "Машина деталлари" курси алоъида ўрин тутади.
Бир қанча деталлардан тузилган механизмлар мажмуи бўлиб, маoлум иш бажариш учун мўлжаллланган восита машина деб аталади. Ъар бир машина уч группа механизмдан: ъаракатлантирувчи, ижро этувчи ва ўзатувчи механизмлардан тузилган.
Машинанинг бир хил материаллдан тайёрланган ва айрим бўлакларга ажралмайдиган қисми детал деб аталади. Масалан, гайка, болт, шпонка, пружина ва шу кабилар деталлар-дир.
Машинанинг маoлум бир вазифани бажариш учун мўлжаллланган ва бир неча деталлдан тузилган қисми узел дейилади. Редуктор, муфта, подшипник ва бошқалар узелларга мисол бўла олади.
Демак, машина узеллардан, узеллар эса деталлардан тузилган бўлар экан.
Жуда кўп шундай детал ва узеллар бўладиган, улар деярли ҳаммаси турдаги машиналарда ишлатилади. Болтлар, гайкалар, тишли узатмалар, тасмали узатмалар, подшипниклар, валлар ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундай детал ва узеллар машиналарда умумий вазифаларни бажаради. Уларнинг тузилиши ҳамда лойиъаланиш усуллари машина деталлари фанида ўрганилади.
Лойиъаланадиган детал, биринчидан, айни шароитда ишлаш лаёқатига эга, яoни маoлум вақт давомида ўз мустаҳкамлигини тўла сақлайдиган, ортиқча ремонт талаб қилмайдиган бўлиши, иккинчидан, тўғри ишлаши, учинчидан, машинадан фойдаланишда одам учун ъавф туьдирмайдиган бўлиши, тўртинчидан, тайёрланиши технологик нўқтаи назардан қулай ва тежамли, яoни мустаҳкамлигини сақлагани холда ўлчамлари кичик, имкони борича енгил бўлиши ва арзон тушиши лозим.
Бинобарин ъар бир конструктор лойиъалаган махсулот юқори сифатли бўлиши учун у юқорида баён этилган барча талабларни ҳисобга олмоьи зарур.

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling