Режа
1. Механик узатмалар тўғрисида умумий маълумотлар.
2. Фрикцион узатмалар тўғрисида маълумотлар ва
уларни
ҳисоблаш.
3. Узатмада ишлатиладиган материаллар.
4. Вариаторлар ва уларни ҳисоблаш.
Таянч иборалар:
Ишқаланиш кучи, ишқаланиш
коэффициенти, каток, диск, сирпаниш, ейилиш, вариаторлар
ва сирпаниш коэффициенти, тасмали вариатор, дискли
вариатор.
Механик узатмалар тўғрисида умумий маълумотлар.
Механик узатмалар ёки
узатмалар деб, механик энергияни
маълум масофага тезлик ва моментларни, айрим ҳолларда эса
ҳаракатлар турини ва қонуниятини ўзгартириб узатишга хизмат
қиладиган механизмларга айтилади.
Машиналарда узатмаларнинг кенг қўлланилишининг асосий
сабаблари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин.
1. машиналарнинг ишчи органлари ҳаракатининг
тезликлари,
одатда юриткичнинг оптимал тезлиги билан мос тушмаслиги.
2. кўпинча технологик ва транспорт машиналари учун тезликни
ростлаш;
3. юриткичлар одатда бир текис айланма ҳаракатни узатишга
мўлжалланган;
4. юритмаларни ҳар доим ҳам тўғридан тўғри
ижро этувчи
механизмга улаш мумкин эмас, чунки бунга машинанинг ташқи
ўлчамлари, механик хавф, хизмат кўрсатишнинг қулайлиги
талаблари имкон бермайди.
Фрикцион узатмалар тўғрисида маълумотлар
ва уларни ҳисоблаш.
Ишқаланиш кучлари орқали ҳаракатни етакловчи валга узатиш
учун қўлланиладиган механизмлар фрикцион узатмалар дейилади
ёки ҳаракатни бир валдан иккинчи валга ишқаланиш кучи
воситасида ўтказадиган узатмага айтилади.
Фрикцион узатмаларни
икки асосий гурухга бўлиш мумкин:
Бошқарилмайдиган, яъни ўзгармас узатиш нисбатли узатмалар.
Бошқариладиган яъни узатиш нисбати равон ва узлуксиз
ўзгарадиган узатмалар
вариаторлар деб аталади.