Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта таълим


Трансформаторнинг бўйлама дифференциал ҳимояси


Download 6.2 Mb.
bet5/10
Sana02.12.2023
Hajmi6.2 Mb.
#1780235
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
РХваА дан курс иши учун усл курсатма

2.2. Трансформаторнинг бўйлама дифференциал ҳимояси

Бўйича дифференциал ҳимоя қуввати 6,3 МВА ва ундан катта бўлган ва параллел ишлайдиган қуввати 4,0 МВА ва ундан катта бўлган трансформаторлар учун қўлланилади.


Пасайтирувчи трансформатор реле ҳимоясининг тўла принципиал чизмаси ўрганиш, уни чизиш ва ундан кейин ҳисоблашларга ўтиш керак. [2,3,7,9,10].
Бўйлама дифференциал ҳимоя қуйидаги тартибда ҳисобланади:
1. Трансформаторнинг бирламчи ва иккиламчи токлари ҳисобланади (Iном.1 ва Iном2) ва ўрнатиладиган ток трансформаторларининг трансформация коэффицентлари аниқланади

К11=1,73Iном1=/5;. (1)


К12=Iном2/5,
К11 ва К12 нинг; =исоблаш натижаларига ыараганда 1,5÷2 марта катта, стандарт қийматлари қабул қилинади.
2. Дифференциал ҳимоя елкаларидаги иккиламчи номинал токлар ҳисобланади.
I12=1,73Iном1=/К11 (2)
I22=Iном212
бу ерда К11 – ва К12-ток трансформаторларининг қабул қилинган стандарт трансформация коэффициентлари.
Дифференциал ҳимоянинг асосий томони деб иккиламчи токи катта бўлган томон қабул қилинади ва ҳамма ҳисоблар асосий томон учун бажарилади.
3. Дифференциал ҳимоянинг ишга тушиш токи қуйидаги шартларга асосан танланади:
а/ юкланмаган трансформатор уланганда ҳосил бўладиган магнитловчи токнинг сакраши вақтида ҳимоя ишламаслиги керак.
Iҳи=K3 Iтр.ном. (3)
бу ерда Iтр.ном – асосий томон учун трансформаторнинг номинал токи; К3=1,3 – РНТ-565 релеси учун ва К3=1,2÷1,5 – ДЭТ – 11 релеси учун;
б/ ҳимоянинг ишга тушиш токи энг катта нобаланс токидан катта бўллоиҳаси керак
Iҳи3 Iнб.мах ,
Iнб.мах=I'нб + I''нб + I'''нб.
I'нб – дифференциал ҳимояни ток билан таъминловчи ток трансформаторларининг бир хил эмаслиги ва хатолиги ҳисобига ҳосил бўлади.
I'нб = кан кбfi Iк.мах
бу ерда, кб – ток тарансформаторларининг бир ҳиллигини ҳисобга олувчи коэффицент, агар улар бир ҳил бўлса кб = 0,5 ва бир хил бўлмаса кб =1,0; Кап – ўтиш жараёнининг ҳисобга олувчи коэффицент, РНТ ёки ДЗТ реле қўлланилган бўлса кан =1,0, бошқа турдаги релелар учун кан = 2,0; fi =0,1 – ток трансформаторларининг 10% ли хатолигини ҳисобга олувчи коэффицент; Iк.мах – трансформатордан кейинги нуқтадаги энг катта қисқа туташув токининг асосий томонга келтирилган қиймати.
I''нб – ҳимояланаётган трансформатор кучланишини ростлаш натижасида ҳосил бўладиган нобаланс токи.
I''нб =±ΔN I к.мах /100
бу ерда, ± ΔN – кучланишни тўла ростлаш чегарасининг қиймати, масалан ±8% бўлса, 2х8ҳ16% олинади.
I'''нб - РНТ /ДЗТ/ реленинг коммутатордаги ҳисоблаб топилган ўрамлар сонини аниқ қўймаслик натижасида ҳосил бўладиган нобаланс токи
I'''нб =(Wҳис-W1)Iк.мах/ W1ҳис
бу ерда Wхис-РНТ реленинг асосий бўлмаган томони учун ҳисоблаб топилган ва коммутаторда қўйилган ўрамлар сони, дифференциал ҳимоя биринчи марта ҳисобланаётганда ҳисобга олинмайди.
Iхи= к3 (I'нб+I''нб); (4)
(2.3) ва (2.4) ифодалардан топилган токларнинг каттаси ҳимоянинг ҳисобий ишлаш токи сифатида қабул қилинади.
4. Ҳимоянинг ишлаш зонасидаги дастлабки сезгирлиги текшириб кўрилади
кс= Iқ.мin /Iҳ.и (5)
бу ерда, Iқ.мin – қисқа туташув токининг энг кичик қиймати (одатда ҳимоя зонасидаги икки фазали қисқа туташув токи). Агар Кс≥2 бўлса ҳисобларни давом эттириш мумкин.
5. Токи катта бўлган асосий томонга келтирилган ҳимоянинг ишлаш токи топилади
Iри = ксх Iҳ.и1 (6)
6. асосий томон учун қўйиладиган РНТ реленинг ҳисобий ўрамлар сони топилади
Wас.ҳис = Ғи/Iри, (7)
РНТ-565 реле учун Ғи = 100 А ўрамлар сони. Аниқланган ҳисобий ўрамлар сони РНТ-565 реледа қўйиллоиҳаси мумкин бўлган кичик қийматгача яхлитланади (Wас).
7. Асосий бўлмаган томон учун ҳисобий ўрамлар сони топилади
Wас.бўл.ҳис =WасIн1/Iн2 (8)
бу ерда, Iн1 – асосий томоннинг иккиламчи номинал токи; Iн2 – асосий бўлмаган томоннинг иккиламчи номинал токи.
8. I″′нб ҳисобга олиниб нобаланс ток топилади.
9. (3), (4) ва (6) ифодалар ёрдамида ҳимоянинг ишга тушиш токи ва реленинг ишга тушиш токи ҳисобланади.
Агар Iҳи олдин топилган қийматдан катта чиқса аввалгидан кичикроқ қиймати қабул қилинади ва қолган ҳисоблар қайтарилади.
10. Ҳимоянинг сезгирлиги (5) ифода ёрдамида қайтадан ҳисобланади.



Download 6.2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling