Тест топшириқлари
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) босқичларда ўқувчиларига 25 тадан тест (17 та тестнинг жавоби белгиланади, 8 та тестнинг жавоби ёзилади) топшириқлари берилади.
Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар) тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Қуйида тестлардан намуналар келтирилади:
(9-синф)
1. Жавоби танланадиган тест
1. Идеал газнинг мутлоқ ҳарорати 4 марта ортганида молекулаларнинг ўртача квадратик тезлиги неча марта ортади?
A. Ўзгармайди B. 2 С. 4 D. 16
2. Жавоби ёзиладиган тест
Моддаларнинг иссиқлик алмашиниши натижасида температуралари тенглашишига нима дейилади?
Барча босқичларда умумий кўрсаткич 100 бални ташкил қилади.
БИОЛОГИЯ
Биология фан олимпиадасининг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларда ўтказилади.
Биринчи, иккинчи босқич олимпиада 3 турда (ёзма иш, лаборатория машғулоти, тест синови), учинчи босқичида 2 турда (ёзма иш, тест синови) ўтказилади.
Ёзма иш
Олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичларида ёзма иш топшириқлари 4 та саволдан иборат бўлади.
Ёзма иш учун 120 дақиқа вақт берилади. Максимал 40 балл.
Олимпиаданинг учинчи (вилоят) босқичида ёзма иш топшириқлари 5 та саволдан иборат бўлиб, ёзма иш учун 180 дақиқа вақт берилади. Максимал 50 балл.
Саволлар танланаётганда қуйида берилган баҳолаш мезонига эътиборни қаратган ҳолда тузиш лозим.
Ёзма иш қуйидаги мезон асосида баҳоланади
Do'stlaringiz bilan baham: |