Тест топшириқлари
9-синф ўкувчилари учун 25 та тест топшириқларидан (17 та жавоби танланадиган тест, 8 та жавоби ёзиладиган тестлар берилади) иборат тузилади.
Тест топшириқларини бажариш учун 75 минут вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб 2 балл билан баҳоланади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар) тест тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 баллни ташкил этади.
Масалан:
Умумий балл: 100 балл.
Масалан:
( 9 синф)
1. тенгсизликлар системасини ечинг.
Жавоб ………………………..
2. Асослари 6 см ва 9 см бўлган тўғри бурчакли трапетцияга ички тизилган айлана радиусини топинг.
A. 3,2 B. 3,6 C.. 4 D.. 4,5
ФИЗИКА
Физика фан олимпиадасининг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумий ўрта таълим мактабларининг 9-11 синфларда ўтказилади. Академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида биринчи босқич 1-3 курсларда, иккинчи, учинчи босқич 2-3 курсларда ўтказилади.
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман), босқичда 3 турда(ёзма иш, лаборатория иши, тест синови, учинчи(вилоят) босқичида олимпиада 2 турда (ёзма иш, тест синови) ўтказилади.
Ёзма иш
Олимпиаданинг биринчи ва иккинчи босқичларида ёзма иш топшириқлари 4 та масаладан иборат бўлади.
Ёзма иш учун 120 дақиқа вақт берилади. Максимал 40 балл.
Олимпиаданинг учинчи (вилоят) босқичида ёзма иш топшириқлари 5 та масаладан иборат бўлиб, ёзма иш учун 180 дақиқа вақт берилади. Максимал 50 балл.
Масалан:
(9-синф)
Сиғими 10 л бўлган балонда 270 С ҳароратли газ бор. Газ сизиб чиқиши туфайли балондаги газнинг босими 4,2 кПа га пасайди. Агар ҳарорат ўзгаришсиз сақланган бўлса, балондан қанча молекула чиқиб кетган?
Масала қуйидагича баҳоланади:
Do'stlaringiz bilan baham: |