З. М. Бобур номидаги Андижон давлат университети Математика кафедрасининг №6 сонли йиғилиш баённомасидан
Download 10.69 Kb.
|
Мастер класс (А.Зафаров)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қатнашдилар
- Кун тартибида
- Йиғилиш қарор қилади
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ
- МАТЕМАТИКА КАФЕДРАСИ “Хисоблаш усуллари” фани бўйича
З.М.Бобур номидаги Андижон давлат университети Математика кафедрасининг №6 сонли йиғилиш баённомасидан КЎЧИРМА 23.02.2023 Андижон шахри Қатнашдилар: Кафедра мудири Н.Умрзақов, доц. А.Тохиров, доц. С.Ахмедов, доц. Ф.Арзиқулов, доц. А.Ахлимирзаев, Қ.Абдуллаев, Р.Азимов, Т.Ибайдуллаев, М.Ибрагимов, Б.Бахриддинов, Т.Нишонов, А.Абдулвохидоа, С.Акбарова, Г.Абдуолимова, М.Мамажонова, Ж.Алиева, О. Нуриддинов, А.Зафаров, К.Тугунова ва кафедранинг бошқа аъзолари. Кун тартибида 1. Ўқитувчи Зафаров Ахмадбек томонидан Андижон шахар АДУ кошидаги Академик лицейда I ва II курсларда “Хисоблаш усуллари” фанининг “Чизикли тенгламалар системасини ечиш. Гаусс усули” мавзусида ўтказган мастер класс мухокамаси Эшитилди: Математика кафедраси мудири Н. Умрзақов ўз сўзида кафедра ўқитувчиси А.Зафаров томонидан ўтилган Мастер класс хусусида ўз фикрларини баён этди. Жумладан, хозирги кунда I ва II курслар математика дарслигида асосан Хисоблаш усуллари фанининг бошланғич тушунчалари келтириб ўтилганини эътиборга олсак бу уюштирилган мастер класс литцей ўқитувчилари ва ўқувчилари учун жуда фойдали эканлигини айтиб ўтди. Шу билан кафедра аъзоларидан ўз фикрларини билдиришлари учун сўз берди. Кафедра доценти Қ. Абдуллаев сўзга чиқиб, бу мастер классда нафақат ўқувчилар балки академик литцей ўқитувчилари учун ҳам ҳозирги кунда аҳамиятли бўлган бу ўзгаришларга катта ёрдам бўлишини такидлади. Кафедра катта ўқитувчиси А. Аҳлимирзаев ўз сўзида шу мастер классни ўтказилиши билан ҳозирги кундаги академик литцей билан ҳамкорлик масаласини ҳам йўлга қўйиш, академик литцей маъмурияти билан алоқалар олиб бориш каби масалаларни ҳам ҳал этилганини айтиб ўтди. Шу билан академик литцей ўқувчиларини Олий ўқув юртларига қизиқишларини уюғотиш ва уларга амалий ёрдамлар беришни чора тадбирларини кўриб чиқишимиз кераклигини хам айтиб ўтди. Кафедранинг бошқа аъзолари ҳам А. Зафаровнинг ўтган Мастер класс хусусида юқоридаги фикрларга тўла қўшилганликлари ҳолда ўзларининг ижобий фикрларини билдирдилар. Йиғилиш қарор қилади: 1.1. Кафедра мудири Н.Умрзақов ва кафедра аъзолари томонидан О. Нуриддиновнинг ўтказган мастер классдаги фикрлари маълумот учун қабул қилинсин. 1.2. Ўтилган мастер класс намунали деб топилсин. Факультет декани. Х. Мансуров Кафедра мудири: Н.Умрзақов ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ АНДИЖОН ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ФИЗИКА-МАТЕМАТИКА ФАКУЛЬТЕТИ МАТЕМАТИКА КАФЕДРАСИ “Хисоблаш усуллари” фани бўйича МАСТЕР КЛАСС Андижон шахар АДУ кошидаги академик лицейи (I ва II курслар) Маърузачи: кат.ўқ. Зафаров Ахмадбек 23.02.2022 2-қават 2 блок 203 хона 10:20-11:40 Мавзунинг матни математика кафедрасининг 2023 йил Февралдаги №6 йиғилишидаги муҳокамадан ўтган ва тавсия этилган. Академик литцей директори. У. Валиев Кафедра мудири: ф.м.ф.н. Н. Умрзақов Download 10.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling