“Нуриддинов Aброрхоннинг уйи ва ҳунармандчилик маркази”


Download 0.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/7
Sana13.01.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1090544
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
sharxnoma



“Нуриддинов Aброрхоннинг уйи ва 
ҳунармандчилик маркази”
 
шархномаси 
Ўзбекистон Республикасида Самарқанд, 
Бухоро, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз, Термиз, 
Қарши, Қўқон, Марғилон каби дунё 
цивилизацияси ривожланишида катта 
аҳамиятга эга бўлган тарихий шаҳарлар, 
меъморий ва тарихий обидалар-маданий 
меросимиз хисобланади. 
Абдужабборова Шахрибону 
AUD-1U


Абдужабборова Шахрибону 
“НУРИДДИНОВ AБРОРХОННИНГ УЙИ ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ” 

Мундарижа 
1. 
Муқаддима 
2. 
Ёдгорлик қурулган даврнинг тавсифи 
3. 
Ёдгорликнинг хозирги ташқи ва ички қиёфаларининг, ҳамда техник
холатларининг баёни 
4. 
Тарихий маълумотлар 
5. Tадкикот ишларини умумлаштириш ва лойихага ечимларни асослаш 
6. 
Tадқиқот материалларини умумлаштириш ва қабул қилинадиган 
лойиҳавий ечимларини асослаш 
7. Хулоса 
8. Иловалар 
9. 
Фойдаланилган адабиёт ва манбалар рўйҳати 


Абдужабборова Шахрибону 
“НУРИДДИНОВ AБРОРХОННИНГ УЙИ ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ” 

 
Муқаддима 
Бугун Ўзбекистонда 10 мингга яқин археологик ёдгорликлар мавжуд. 
Бухоро, Хива, Самарқанд, Шаҳрисабз каби шаҳарлар еса УНЕСCО рўйхатига 
киритилган ва улар бутунжаҳон маданияти тарихи ҳисобланади. 
Мутахассислар фикрича, айни пайтда 2500 га яқин барча архитектура 
ёдгорликларининг аҳволини қониқарли деб бўлмайди. Жойлардаги маҳаллий 
давлат бошқарув органларининг меъморий ёдгорликларга нисбатан 
ўзбошимчаларча муносабати ҳам муаммоларга сабаб бўлмоқда. Маҳаллий 
давлат бошқаруви органларининг буйруғи билан қанчадан-қанча маҳаллий 
аҳамиятга молик архитектура ёдгорликлари бузилиб кетяпти. Ёдгорликларни 
ўзбошимчалик билан сотувга қўйиш, кўп йилларга ижарага бериш, шундай 
фактлар борки, меъморий обидаларни хориж фирмаларига сотиб 
юборишгача бориляпти. Шундай фактлар Бухоро, Самарқанд, Хивадек катта-
катта шаҳарларда учраяпти. Ваҳоланки, архитектура дурдоналарини сотиш у 
йерда турсин, узоқ вақтга ижарага бериш ҳам ноқонуний деб ҳисобланади. 
Ўзбекистон тарихи, унинг бой археологик мероси дунё олимларини ҳам жалб 
етмоқда. Шу сабабли ҳам тарихий ёдгорликларни асраб-авайлаш учун кенг 
кўламда ишлар олиб борилиши керак. Миллатга бу тушунчани йетказиш ва 
онгига сингдириш ҳам керак деб ўйлайман. Тарихий шаҳарлар кўплаб 
меъморий, бадиий ва шаҳарсозлик муаммоларини мукаммал ҳал қилишнинг 
намунасидир. Уларда меъморий ёдгорликлар атроф - муҳит билан 
композицион алоқада ва табиат билан органик бирлашувда бўлган, уйғун 
ансамблларни ташкил қилади. Композициялар, нисбатлар ва ранг схемалари 
одамларга яқин ва тушунарли бўлган уйғун яшаш муҳитини яратди. Шаҳар - 
доимий ривожланаётган организм, шароитга қараб секин ёки тез ўсади, лекин 
ҳар бир босқичда ўз қиёфасини сақлаб қолади. Бу тасвир инсонга жуда катта 
таъсир кўрсатади ва миллий ғурур туйғусини келтириб чиқаради. Шаҳарларни 
қайта қуриш жараёнида тарихий ва маданий меросни сақлаш ва ундан 
фойдаланиш муаммоси замонавий шаҳарсозликнинг энг долзарб, энг 
мураккаб ва долзарб муаммоларидан биридир. Меъморчилик соҳасида қатор 
тарихий ёдгорлик мажмуалари қурилаётганлиги, таъмирланиши, шу билан 


Абдужабборова Шахрибону 
“НУРИДДИНОВ AБРОРХОННИНГ УЙИ ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ” 

бирга, боғ-роғлар барпо этилиб, ободончилик ишлари бажарилаётганлиги 
мустақиллик йилларидаги долзарб “бунёдкорлик мевалари”дандир. 
Ўзбекистон Республикасида Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз, 
Термиз, Қарши, Қўқон, Марғилон каби дунё цивилизацияси ривожланишида 
катта аҳамиятга эга бўлган тарихий шаҳарлар, меъморий ва тарихий 
обидалар-маданий меросимиз мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ислом Абдуғаниевич Каримов ташаббуси билан 1991 йилда Хивадаги “Ичан-
қалъа”, 1993 йилда Бухоро шаҳрининг тарихий маркази, 2000 йилда 
Шаҳрисабзнинг Амир Темур ва темурийлар даври меъморий обидалари, 2001 
йилда Самарқанд шаҳрининг тарихий ёдгорликлари “Бутунжаҳон маданий 
мерослари рўйхати”га киритилгани халқимизнинг фахридир. Шунингдек 
Ўзбекистон Республикасининг ”Маданий мерос объектларини муҳофазалаш 
ва улардан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни (2001 йил 30 августда қабул 
қилинган) тарихий ва меъморий обидаларни муҳофаза қилиш ва улардан 
фойдаланиш соҳасида жаҳон андозаларига мос қонуний асосни яратди. 
Тошкент шаҳрининг Ески Шаҳар қисмида жойлашган ХИХ асрга тегишли 
“Нуриддинов Aброрхоннинг уйи ва ҳунармандчилик маркази” га 
мослаштириш лойиҳаси. Исломий оилаларнинг ёпиқ ҳаёти, ички ҳаётни 
кўчадан уйлар ва ҳовлиларни девор билан беркитишган. Ушбу ўқув 
лойиҳамда ески давр билан ҳозирги даврни биргаликда кўрсатишни мақсад 
қилиб олдим. Биринчи навбатда лойиҳани икки қисмга бўлдим:1. Турар-жой ; 
2. Ҳунармандчилик маркази. Турар-жой қисмини кенгайтириб, хоналар сони 
оширилади, ҳамда лойиҳага функсионал йечим берилади. Таъмирлашда 
обидага у ёки бу узгартиришлар киритилади. Демак, ички тизим, яъни 
қисмларнинг аввалги ўзаро боғликлиги бузилади. Таъмирлаш ишида 
дастлабки режаланган қолат тикланмайди, балки бузилган ва қўшимча 
қилинган ёдгорлик сақланади. Охирги вақтдаги ҳолат ҳам ёки энг оптимал 
вақтдаги ҳолат ҳам тикланмайди, балки ёдгорликнинг бадиий сифатлари 
ҳамда тарихий қийматлари очиб берилади. Бунда ишлаш ҳудуди алоҳида 
бўлиб, исломий қоидаларга амал қилинган ҳолда ишлар бажарилади. 
Ҳунармандчилик марказига бўлса алоҳида кириш ешиги берилиб, ташқи 
ҳовли қолдирилади, ҳамда ишлаш ҳудудлар устоз-шогирд анъанасига кўра 
ташкиллаштирилади. Туристлар учун кўргазма зали ва сотув ҳудуди битта 
жойда лойиҳалашни режалаштирилган. Бадиий қиймат дастлабки ҳолатдан 


Абдужабборова Шахрибону 
“НУРИДДИНОВ AБРОРХОННИНГ УЙИ ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ” 

ташқари, кейинги ҳолатлар ва ёдгорлик билан муҳит орасидаги боғлиқликдан 
иборат қиймат сақланиб қолинади. Лойиҳа сақланган бўлсада, дастлабки 
кўринишига ўхшамайди, бир жойнинг ўзида замонавийликни ва қадимги давр 
меъморчилигини кўриш имкони бўлади. Обидани мослаштиришда 
кейинчалик кенгайишни талаб қилувчи функциялар одатда киритилмайди. 
Ёдгорликларда янги эшик, дераза очиш, зина қуриш каби ўзгартиришлар 
аксари қилинмайди. Фавқулоддаги ҳолларда ёдгорликнинг асосий бўлмаган 
қисмлардагина ўзгартиришга рухсат этилади. Ёдгорликка янги функция бериш 
талабларидан яна бири— ёдгорлик биноси ёки мажмуаси учун функциянинг 
яхлитлиги, яъни уни ягона мақсадда фойдаланишдир. Янги функцияни тўла 
адо этилиши учун ёдгорликни унга мослаштириш зарур. Мослаштириш 
имкониятлари таъмирлаш имкониятларидан келиб чиқади. Шу билан бирга 
таъмирлаш вақтида мослаштириш вазифалари ҳам назарда тутилиши керак. 
Ҳозирги вақтда таъмирлаш ва мослаштириш масалалари комплекс равишда 
ҳал этилиши керак деб ҳисобланади. Бу муаммони ҳал этишда алоҳида 
олинган обидалар устида иш кўриш эмас, балки тарихий шаҳарнинг эски 
қисмида маҳаллаларда иш олиб бориш лозим. Бундай тарихий маҳалларда 
машҳур ёдгорликлар билан бир қаторда кўплаб оддии ёдгорликлар мужассам 
бўлади. Мазкур, комплекс ҳал этиш усул кўп мамлакатларда тадбиқ этилади 
ва уни ревалоризация деб аталади. Бунда ёдгорликнинг нафақат меъморий—
бадиий қийматининг, балки эксплутацион қийматининг тикланишини ҳам 
таъкидлаш зарур. Меъморий шакллар мутаносиблигига эришиш учун квадрат, 
миср учбурчаги (томонлари 3:4:5 нисбатда), тенг томонли учбурчак ва улар 
асосида олинадиган бутун сонли оддий нисбат (пропорция)ларни куллаш 
зарур. Квадратдан келиб чикувчи ярим квадрат ёки диагонали 5 га тенг 
иккиланган квадрат нисбати хам шакллар гузаллигини таъмирлашда мухим 
ахамият касб этади. Чизмада паргор, курилиш майдонида эса оддий козик ва 
режа ипи ёрдамида олинадиган айлана шакли хам меъморий иншоотлар 
гузаллигини таъминлашда куп марталаб кулланилган тартибдир; Квадрат 
диагоноллари, квадратнинг ичига ва ташкарисига чизилган айланалар асосида 
олинган квадратлар туридан фойдаланиш самараси меъморчиликда 
“динамик квадратлар”конунини вужудга келтирган. Бу конундан хам 
меъморий шакллар уйгунлигига эришишда мухим восита тарзида кенг 
фойдаланиб келинган; Меъморчиликда кулланиладиган барча пропорциялар 
(бутун сонли оддий нисбатлар, хандасавий куриш йули билан олинадиган 


Абдужабборова Шахрибону 
“НУРИДДИНОВ AБРОРХОННИНГ УЙИ ВА ҲУНАРМАНДЧИЛИК МАРКАЗИ” 

иррационал нисбатлар)ни бир-бирига богловчи ва узаро бирлаштурувчи 
асосий тартиб бу модул тизимидир. У меъморий лойихани ишлашни 
енгиллаштирувчи ва уни курилиш майдонида амалга оширишга ёрдам 
берувчи, яъни бино ёки иншоот шаклларига мос мутаносибликларни 
белгиловчи, объектнинг улчамларини аникловчи, кабул килинган узунлик 
улчовини бино модули билан богловчи, бино масштабини белгиловчи, 
пропорцияларнинг хандасавий ва математик ифодаларини оддий сонли 
нисбатларга айлантирувчи ижодий услубдир. У арифметик, геометрик ва 
гармоник мутаносибликларнинг барча гузалликлари ва узига хосликларини 
ягона меъморий тизимга бирлаштирувчи воситадир. 

Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling