Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари


Download 0.8 Mb.
bet16/33
Sana19.07.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1661072
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33
Bog'liq
olimpiada baholash

Тест топшириқлари
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) босқичларда ўқувчиларига 25 тадан тест (17 та тестнинг жавоби белгиланади, 8 та тестнинг жавоби ёзилади) топшириқлари берилади.
Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар) тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.


Масалан: (9-синф)
1. Жавоби танланадиган тест
Қуйидаги бирикмаларнинг қайси бирида хлорнинг масса улуши энг кўп ?
А.Хлор (I)-оксид B. Хлор (III) –оксид С. Хлор (V)-оксид D. Хлор ( VII)-оксид

2. Жавоби ёзиладиган тест .Икки атом орасид бир ёки бир нечта умумий электрон жуфтлар ҳосил бўлиши ____________________________дейилади.(Ковалент боғланиш)


Барча тур бўйича умумий кўрсаткич 100 бални ташкил этади


ГЕОГРАФИЯ

География фан олимпиадасининг биринчи, иккинчи, учинчи босқичи умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларда ўтказилади.


Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман), учинчи(вилоят) босқичида олимпиада 2 турда (ёзма иш, тест синови) ўтказилади.
Ёзма иш
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман), учинчи(вилоят) босқичида 5 тадан топшириқлар берилади. Топшириқни бажариш учун 2 соат (120 дақиқа) вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри ечилган топшириқлар 10 балл билан баҳоланади, жами 50 баллни ташкил этади.
Саволлар танланаётганда қуйида берилган баҳолаш мезонига эътиборни қаратган ҳолда тузиш лозим.
Масалан: (9-синф)
Январдаги ўртача ҳаво ҳарорати 4˚С эканлиги маълум. Июль ойида ҳарорат +20˚Сга тенг бўлса,бир йиллик ҳаво ҳароратининг амплитудаси қанчага тенг бўлади?



Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling