Ўзбекистон Республикаси умумий ўрта таълим мактаблари ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларини ўтказиш бўйича тавсия ва баҳолаш мезонлари


Download 0.8 Mb.
bet18/33
Sana19.07.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1661072
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33
Bog'liq
olimpiada baholash

Тест топшириқлари
Биринчи (таълим муассаса), иккинчи (туман) босқичларда ўқувчиларига 25 тадан тест (18 та тестнинг жавоби белгиланади, 7 та тестнинг жавоби ёзилади) топшириқлари берилади.
Тест топшириқлари учун 75 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, нотўғри жавоблар 0 балл билан баҳоланиб, жами 50 баллни ташкил этади.
3 (вилоят) босқичида 40 та (30 та жавоби танланадиган тест ва 10 та жавоби ёзиладиган тестлар) тест топшириғи берилади. Тест топшириқларини бажаришга 120 дақиқа вақт ажратилади. Ҳар бир тўғри бажарилган тест саволига 1,25 балл, нотўғри бажарилган топшириққа 0 балл қўйилади. Энг юқори кўрсаткич 50 бални ташкил этади.
Намуна:
( 9-синф)
1. Жавоби танланадиган тест
Евросиёда машҳур бўлган Ўзбекистондаги энг катта олтин конини аниқланг.
A) Чодак B) Маржонбулоқ C) Зармитон D) Мурунтов
2.Жавоби ёзиладиан тест
Қайси сайёҳ олим ўз асарларида Фарғона водийси, Афғонистон, Ҳиндистон табиати ҳақида кўплаб маълумотлар тўплаган?
Барча тур бўйича умумий кўрсаткич 100 бални ташкил этади.


ИНФОРМАТИКА

Информатика фанидан олимпиаданинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичи умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларда ўтказилади. Олимпиаданинг барча босқичи 2 турда (амалий, тест синовлари) ўтказилади.


Амалий иш
Олимпиаданинг барча босқичларида биринчи тур амалий иш бўлиб, унда 5 та масала тақдим этилади. Амалий тур учун 4 соат (240 дақиқа) вақт берилади ва ҳар бир масала 10 балл билан баҳоланади. 9-синфларга тақдим этиладиган масалага дастур тузиш ўқувчи томонидан ихтиёрий дастурлаш тили ёрдамида компьютерда амалга оширилади. Масалага тузилган дастур компьютерда текширилади ва қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади:






Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling