Мурунтов олтин кони


Download 38.28 Kb.
bet1/3
Sana09.06.2023
Hajmi38.28 Kb.
#1475636
  1   2   3
Bog'liq
rjy


МУРУНТОВ ОЛТИН КОНИ — Марказий Қизилқумнинг Мурунтов руда майдони минтакасидаги конНавоий ш. дан 180 км шим. да, Зарафшон ш. дан 40 км шарқда, Томдитовнинг жан. этагида жойлашган. Руда захираларининг кўлами, рудани қазиб олиш технологик шароитларининг қулайлиги, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатининг юқорилиги ва б. хусусиятларига кўра дунёдаги ноёб конлар сирасига киради. Марказий Осиё, хусусан, Марказий Қизилқум ва Нурота тоғларида, олтин рудалари мавжудлиги мил. ав. 6—5-а. лардан маълум бўлган. Ўлкада олтин конларини излаш бўйича дастлабки махсус тадқиқот ишлари И. В. Мушкетов, Г. Д. Романовский, Г. Д. Обручев ва б. томонидан амалга оширилган. Марказий Қизилқумда олтин конлари бўлиши мумкинлигини геолог олимлар А. Е. Ферсман ва Д. И. Шчербаковлар 20-а. нинг 30-й. ларидаги геологик тадқиқотлари асосида башорат қилганлар. 1930-й. ларда Томдитовнинг жан. этакларида олтин зарралари бўлган бир неча кварц ва кварцдала шпати томирлари аниқланди, 1934 й. да Бесапан қишлоғи яқинида олтин минерализа-цияси зонаси белгиланди. Шундан ке-йин Бесапан, Олтинтов, Тахтатов манзилларида, Томдитовнинг жан. ён багридаги кремнийли сланецларда кенг кўламда олтин қидирув ва разведка ишлари олиб борилди. 1951—53 й. ларда И. ҳ. Ҳамробоев Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудида олтинни кўпинча марги-муш билан узвий боғлиқ ҳолда учраши қонуниятини аниқлади. Шу асосда 1954—56 й. ларда Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида 2 хил олтин конлари борлиги: бирида олтин маргимуш колчедани (арсенопирит минерали) б-н, иккинчисида жуда сийрак хрлда кварц томирларида учраши маълум бўлди.1958 й. олтинмаргимуш боғлиқлиги асосида Мурунтов ёнида маргимушга бой бўлган аномалия майдонлари белгиланди. Ўша йили маргимушнинг юқори концентрацияси мавжуд бўлган аномалиялардан бири — Мурунтов рудали майдонида олиб борилган изланишлардан кейин бу руда майдони ўта истиқболли деб баҳоланди. Мазкур руда майдонида 1959—62 й. ларда олиб борилган батафсил қидирув ишлари натижасида коннинг асосий ҳудуди белгиланди ва олтинга бой участкаларининг ўлчамлари жуда йириклиги аниқланди. Мурунтов олтин кони нингочилишигасалмокли ҳисса қўшган бир гуруҳ геолог олим ва мутахассислар (И. Ҳ. Ҳамробоев, Ҳ. Т. Тўлаганов, П. В. Хромишкин, В. Г. Гарьковец ва б.) мамлакатнинг олий мукофотига сазовор бўлдилар (1966). 1965—69 й. ларда Мурунтов олтин конининг са-ноат ўзлаштириши ишлари бажарилиб, 1969 й. 21 июлда дастлабки маҳсулот — Мурунтов қуйма олтини чиқарила бошланди ва бу кон номи дунёга машҳур бўлди. Дунёда энг йирик карьерлардан бири — «Мурунтов» карьерининг уз. 3,5 км, эни 2,7 км ва чуқурлиги 430 м. Карьердан йилига 35—37 млн. м3 ҳажмида тоғ жинслари қазиб олинади, шу билан боғлиқ бўлган Зарафшон ш. даги олтин и. ч. комплекси йилига 24 млн. т рудани (2001 й.) қайта ишлайди. Бу комплекс жаҳонда олтин ишлаб чиқариш б-н машҳур бўлган энг йирик корхоналар қаторида 2-ўринда (Индонезиядаги «Гросберг» корхонасидан кейин) туради.
Мурунтов олтин конида 1995 й. дан «ЗарафшонНьюмонт» қўшма корхонаси фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур қўшма корхона 1995—2001 й. лар мобайнида балансдан ташқари бўлган ва жуда катта ҳажмда йиғилиб қолган минералли ; жинслар ағдармасининг 84 млн. т сини ‘ қайта ишлаб 82 т соф олтин ажратиб олишга эришди.
Мурунтов олтин кони протерозой эрасининг бошланишида ҳосил бўлган чўкинди мета – ; морфик тоғ жинсларидан ташкил топган тошқазиган ва бесапан свиталари кдтламларидан иборат. Ушбу катламларнинг қуйи қисми юқори даражали метаморфизмга учраган яшил амфи-болли ва кварц-слюдали сланецлардан, кварцит ва оҳактошлардан тузилган. Юқори қисмида яшил сланецлар миқдори камайиб, терриген тоғ жинсларининг миқдори ортиб боради. Конда к олтинли рудалар катламларнинг айни шу қисмида алевролит, қумтош ва филлитсимон сланецлардан ташкил топган терриген тоғ жинсларининг ордовиксилур даврига мансуб бесапан свитаси қатламларида намоён бўлган. 1 Бевосита олтин рудасини ўзида мужассам этган мазкур свита катламларини 3 қисмга бўлиш мумкин: руда усти катлами («яшил» бесапан) — қалинлиги 1600 м гача; рудали қатлам («аралаш» бесапан) — қалинлиги 2000 м гача; руда ости катлами («кулранг» бесапан) — қалинлиги 2000 м гача. Олтин рудаси, асосан, свитанинг ўрта қисми — «аралаш» бесапан қатламида жойлашган. Олтин зарралари мавжуд бўлган айрим кварц томирлари свитасининг остки «кулранг» бесапан ва устки — «яшил» бесапан қатламларида ҳам учрайди. Мазкур бесапан свитасидаги олтин минерализациясини қуйидан тошқазиган свитасига мансуб чўкинди чегаралаб туради.
Магматизм ҳосилалари томирсимон структура (дайка) ларда жойлашган лейкократ тартибли тоғ жинсларидан иборат. Дайкалар кон ҳудудида турли томонларга йўналган бир неча тасмалар ҳрсил қилган, уз. 70 м гача. Таркиби эса сиенитдиорит-гранофирли Мурунтов магматик комплексига кирувчи гранитпорфир, сферолит-порфир ва монцонит порфирлардан тузилган. Мурунтов олтин конининг жан.-шарқий чегарасида Марказий Осиёда ягона бўлган энг чуқур бурғи қудуғи СГ-10 ёрдамида ер қаърининг 4000 м дан ортиқ чуқурлигида Мурунтов гранитоид интрузиви мавжудлиги аниқланди. Бу далил олтин конининг қосил бўлиш жараёнидаги асосий омилларидан биридир. Мазкур интрузив массиви калийнатрий қўшслюдали лейкократ ва биотитли гранитлардан ташкил топтан. Коннинг ҳоз. тузилишини юзага келишида, шунингдек, руда тарқалиши ва жойлашишида муҳим аҳамиятга эга структуралар қуйидагилардир:
1) ўқ чизиғи Мурунтов олтин конидан жануброкда ўтувчи Тошқазиган антиклиналининг шим. қанотини шакллантирувчи Мурунтов антиклинали ва жан. синклиналь;
2) Мурунтов «жуфт» ер ёриғини ташкил қилган жан. ва структурали ер ёриқлари, кенглик йўналишида жойлашган, вертикал ёки анча тик жан. оғиш хрлатига эга, руда тарқалиши ва жойлашишида асосий аҳамиятга эга;
3) шим.-ғарбга 60—70° бурчак остида оғиб ётувчи шим-шарқий йўналишдаги ер ёриқлари. Тик жойлашган рудали зоналар олтинга энг бой бўлиб, ўзаро параллел жойлашган кварц томирларидан ва кварцли, кварцсульфидли, кварц-турмалинли ва карбонатли томирчалардан иборат. Қия ётувчи руда зоналарида олтин микдори кам. Руда таркиби олтин, пирит, арсенопирит. халькопирит, галенит, сфалерит, молибденит, шеелитдан, норуда минераллар эса кварц, дала шпати, биотит, турмалин, акти-нолит, мусковит, кальцит кабилардан ташкил топган. Олтин йирик ва ўрта донали кварц томири ва томирчаларида бир канча сульфидли минераллар, соф висмут ва кумуш сульфасоллари б-н биргаликда учрайди. Мурунтов олтин кони рудаларининг асосий қисми (85% гача) шеелит-олтинкарбонаткалий шпати-кварц минералларининг парагенетик ассоциациясини ташкил этади. Ассоциацияда бўлган олтиннинг пробаси 830 дан 980 гача ўзгаради ва бу олтиннинг таркибида қўшимча 3,84 — 9,36 % кумуш ҳам учрайди. Иккинчи даражали бўлган минераллар ассоциацияси (кондаги олтин рудаларининг 5 % ини ташкил қилади) — бу олтин-арсенопирит-кварц минераллари ассоциацияси. Мурунтов олтин кони рудаларининг кимёвий таркиби турлича бўлиб, ўртача 1,0 — 29,0 г/т олтин, 0,8 — 7,2 г/т кумуш, 0,003 — 0,6% вольфрам оксиди, 0,07 — 2,19% олтингугурт, 0,03 — 1,73% маргимуш ва б. ноёб элементлар кам микдорда бор.
Кон рудасидаги 50—60% олтин зарраларининг катталиги 0,01—0,02 мм бўлиб, уларни фақат микроскопда кўриш мумкин. Бу ўта майда дисперсли руда таркибидан олтин зарраларини ажратиб олишда махсус фаол кимёвий моддалардан фойдаланилади. Бундай ҳолларда олтин ажратиб олиш технологик жараёнида атроф муҳитга зарар етказмаслик мақсадида бир қанча махсус ускуналар ва мосламалар қўлланилади ва зарур технологик тадбирлар бажарилади. Сўнгги йилларда Мурунтов олтин конини қўшимча ўрганиш мақсадида 20 дан ортиқ и. ч. ташкилотлари томонидан и. т. муассасалари билан х. амкорликда бир неча дастурлар амалга оширилмоқда.
Ад.: Далимов Т. Н. и др., Геология и полезные ископаемые Республики Ўзбекистон, Т., 1998; Золоторудное месторождение Мурунтау, Т., 1998; Куче реки й Н. И., Золото Кызылкумов, Т., 1998.
Муҳаммаджон Мансуров, Абдураҳим Абдуваҳобов.

Download 38.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling