Табиий майда ва йирик тўлдирувчилар


Download 17.27 Kb.
Sana26.01.2023
Hajmi17.27 Kb.
#1126761
Bog'liq
Табиий майда ва йирик тўлдирувчилар 9


Табиий майда ва йирик тўлдирувчилар
РЕЖА
1.Майда ва йирик тўлдирувчилар учун қўлланиладиган тоғ жинслари. 2.Хоссалари ва ишлатилиши.
3.Тўлдирувчилар хомашё базаси

Майда ва йирик тўлдирувчилар учун қўлланиладиган тоғ жинслари, хоссалари ва ишлатилиши. Петрографик нуқтаи назаридан тўлдирувчилар майдалаш бўйича ҳамда табиий ҳолатда майдаланиши бўйича бир қанча тоғ жинслари гуруҳига ва умумий хусусиятларга эга бўлади. Энг мақбул классификация ВS812:1:1975 бўйича аниқланиб, бунда табиий тўлдирувчилар тоғ жинсининг турига боғлиқ бўлиб қуйидаги гуруҳларга бўлинадиТабиий тўлдирувчиларнинг тоғ жинси турига (BS 812: 1:1975) боғлиқ ҳолда классификациясиБазальт гуруҳи Кремнийли гуруҳГаббро гуруҳиЙирик донадорли қум Роговик гуруҳиОҳактош гуруҳиПорфир гуруҳиКварцит гуруҳи.Табиий тўлдирувчиларнинг тоғ жинси турига (BS 812: 1:1975) боғлиқ ҳолда классификацияси. жадвал-5.1Базальт гурухи андезит, базальт, асосий порфиритлар, Диабаз, кремень; барчакремнийлитурдагифлеритлар (тералит ва тешенит), эпидиорит, сланец лампрофир,кварцли флерит, спилит;йирик донадорли кум | тош - агломерат, аркоз, брекчия, конгломерат, вакка, йирик донадорли кум тош, кумтош, туф;порфир гурухи - аллит, дацит, гранофир, кератофир, тош, микрогранит, порфир, кварцпорфирит, риолит, трахит;Фельсит,кремнийли сланец, гранит гурухи - гнейс, | гранит, гранодиорит, перидотит,гранулит, пегматит, серпентин; кварцли диорит, сиенит;роговик гурухикўринишини| ўзгартирувчи барча мармар;турдаги тоғ жинслари, бунда мармар кирмайди;кварцит гуруҳи -ганистер, кварцитли кумперекристаллашган метаморфик кварцит;габро гуруҳи - асосий диорит, асосий гнейс, габро, норит, роговая обманка, норит, пикрит,охактош гурухи доломит, охактош васланец гурухи - филлит, гилли сланец кремнийли Сланец, барчаTOF жинслари. Асосан Британия стандарти BS 812: 102: 1989 ва BS 812: 104: 1994 (2000)да келтирилган тоғ жинсларидан тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. BS 812 кейинчалик BS EN 932 ва 933 га алмаштирилди. ASTM C294-05 стандартида тўлдирувчиларда кўп учрайдиган бир қанча минераллар келтирилган. Минералогик таркибга кўра классификациялаш тўлдирувчиларни дастлабки хусусиятларини бахолаш имконини беради, бироқ у орқали бу турдаги тўлдирувчиларни бетонда қўллаш мумкин ёки йўқлигини аниқ айтиб бериб бўлмайди, чунки тўлдирувчиларда универсал минераллар мавжуд бўлмайди. ASTM бўйича минераллар классификациясиКремнеземли минераллардала шпатларислюдали минералларкарбонатли минералларСульфидларферромагнезиал Кремнеземли минераллар кварц опал халце


Дон Тўлдирувчилар хомашёси. Тўлдирувчиларни ишлаб чиқаришда асосий хомашё базасини зич табиий тоғ жинслари асосидаги тошлар ташкил этадиКелиб чиқиши бўйича тоғ жинслари синфлари отқинди чўкинди метоморфик Отқинди тоғ жинслари эриган магманинг қотишидан юзага келади. Уларнинг таркиби ва хусусияти магманинг қотиш шароитидан келиб чиқади. Ички (интрузив) отқинди жинслар магманинг секин қотишидан юзага келади ва донадор-кристал таркибга эга бўлади. Ташқи (эффузив) отқинди жинслар магманинг ташқи юзада жуда тез қотишидан юзага келади, бунда кристалланиши тўлиқ содир бўлмайди ва шишасимон ёпиқ кристалли таркибга эга бўлади. Кимёвий таркибига кўра отқинди тоғ жинслариНордон (SiO2-65% кўп) Ўрта (SiO2-55-65%)Асосий (SiO2-55% дан кам Нордон отқинди тоғ жинсларига донадор кристалл таркибли ички тоғ жинси гранитлар киради. Тоғ жинсини ҳосил қилувчи минераллар қуйидагилар: дала шпати (асосан ортоклаз К2О·Al2O3·6SiO2)- 70% гача; кварц (кристалл кремнезем- SiO2)–20% дан кўп; слюдалар (мусковит, биотит) ва бошқалар – 5%гача.Гранит отқинди тоғ жинси сифатида тўлдирувчилар олишда энг кўп ишлатилади. Гранитнинг зичлиги 2600-2700 кг/м3 ни ташкил этади. Сув шимувчанлиги 0,5% дан ошмайди. Сиқилишга мустаҳкамлиги 100МПа дан юқори, баъзан 200-250МПа га етади. Ранги қизғиш ёки кулранг. Ўрта отқинди тоғ жинслариички жинслар (диорит, сиенитташқи (андезит, трахит) жинсларташқи (андезит, трахит) жинсларАндезит ва трахит ишқорлар билан актив боғланади, шу сабабли уларни цементли бетонларда қўллаш чегараланган. Андезит ва трахит кислотага бардошли тўлдирувчи сифатида ишлатилади. Диорит ва сиенит эса гранитдан таркибида кварц йўқлиги билан ажралиб туради. Диорит ва сиенит табиатда кам учрайди. Диорит тўқ яшил тусга эга, сиенит эса ёрқин яшил рангга эга. Диоритнинг сиқилишдаги мустахкамлик чегараси 250МПа гача, сиенитники эса 180МПа гача бўладиЧўкинди тоғ жинслари мавжуд тоғ жинсларининг табиатда бузилишидан юзага келади. Яъни сув, шамол, ҳарорат ўзгариши, кимёвий ва биокимёвий емирилишлар натижасида пайдо бўлади. Чўкинди тоғ жинслари асосида қум ва шағал юзага келади ва улар бетон учун энг арзон тўлдирувчилар ҳисобланади. Кварц қумлар деб таркибида кварц миқдори 60% дан кўп бўлган қумларга айтилади. Таркибида 50% гача дала шпати доналари бўлган қумга кварц- дала шпати қуми дейилади. Кўп миқдорда қазиб олинадиган қум ва шағал конлари аллювиал келиб чиқишга эга. Улар дарё ўзанларида ҳосил бўлади. Шу нарса маълумки, оқимнинг тезлигидан келиб чиқиб сув катта ёки кичик тоғ жинси доналарини бир жойдан иккинчи жойга оқизиши мумкин. Шу сабабли сув оқими қум ва шағални бир жойга йиғиши билан бир қаторда уни ювади ва навларга ажратади. Шамол таъсирида (чўл шамоли) вужудга келадиган Эолл (бархан) қумларни бетонларда қўллаш чегараланган. Чунки бу қумлар жуда майда бўлиб, доналари ўта силлиқ юзага эга, бу эса уларнинг цемент тошида бирикишини ёмонлаштиради. Тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда асосий ўринни карбонатли чўкинди жинслар-оҳактош ва доломитлар эгаллайди. Оҳактошларнинг асосий минерал ташкил қилувчиси бу кальцит СаСО3 ҳисобланади. Кристалл оҳактошларнинг зичлиги-2700 кг/м3 ва сиқилишга мустаҳкамлиги 200 МПа гача бўлади. Оҳактошлар портландцемент тошидаги ишқорли муҳитга чидамли бўлиб, бетонда у билан яхши боғланади ва у оч кулранг ёки сариқ ранга эга. Доломитнинг асосий минерал ташкил этувчиси эса СаСО3 МgСО3. Бу тоғ жинси хам ўта зич ва мустаҳкам бўлиши мумкин. Метаморфик тоғ жинслари отқинди ёки чўкинди тоғ жинсларининг ернинг чуқур қисмида юқори босим ва харорат таъсирида ўзгаришидан юзага келади. Метаморфик тоғ жинсларидан тўлдирувчилар ишлаб чиқаришда гнейслар ишлатилади. Гнейслар гранитдан қаватма қават жойлашуви билан фарқ қилади. Мармарлар эса оҳактошларнинг перекристаллизацияси жараёнида юзага келади, кальцит кристалларидан иборат бўлади. Мустаҳкамлик чегараси юқори (300МПа гача) бўлади, табиатда турли рангларда учрайди, майдалашда қиррали юзали доналар олинади ва бетон учун оғир тўлдирувчи сифатида ишлатилади.
Download 17.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling