2-амалий: метаморфик тоғ жинслари


Download 237.57 Kb.
bet1/6
Sana14.12.2022
Hajmi237.57 Kb.
#1007082
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5373000144516026974


2-АМАЛИЙ:МЕТАМОРФИК ТОҒ ЖИНСЛАРИ.
Ер юзасида нураш жараёни бўлиб ўтади. Бу дегани тоғ жинслари емирилишидир. Чуқурроқда цементлашув зонаси жойлашган.
Нураш ва цементлашув зонаси остида тахминан 800 метр чуқурликда метоморфизм зонаси жойлашган.
Тоғ жинслари метоморфизми деганда ер қарида мавжуд тоғ жинсларини тубдан ўзгаришга ва янги жинсларнинг пайдо бўлишига олиб келувчи жараёнлар мажмуаси тушунилади.
Метоморфизм факторлари:

  • юқори ҳарорат,

  • катта босим,

  • кимёвий актив жисмлар.

Метаморфизм турлари.

    1. Контактли – чўкинди тоғ жинслари пластларига киришиб кетувчи магма таъсирида тоғ жинсларининг ўзгариши.

    2. Регионал – катта чуқурликда йирик бўлакларни ўз ичига қамраб олган тоғ жинсларининг ўзгариши.

    3. Динамометаморфизм – бу ер қобиғидаги тектоник харакатларга боғлиқ.

Асосий метоморфик тоғ жинсларининг характеристикалари.

        1. Гнейслар – магматик тоғ жинсларидан пайдо бўлади (гранит), текстураси (минераллари катта босим остида эзилган), анизотропик;

        2. Мармар – оҳактошлардан пайдо бўлади, асосан кальцитдан иборат, кристаллик тузилиш ва массив текстурага эга;

        3. Кварцит – қумли тошлардан хосил бўлади. Мустахкам жинс, онсон ишлов берилади, полировкага мойил. Безакловчи материал сифатида фойдаланилади.

        4. Турли сланецлар – слюдали, талькли, хлоритли ва лойли, қурилишга деярли яроқсиз.

Метаморфик тоғ жинслари структураси ва текстураси
Структураси (ички тузилиши) – кристаллик.
Текстураси:

  • қатламли;

  • сланецли – пластинкали минералларнинг бир-бирига параллель жойлашиши;

  • йўл-йўл – минераллар тўпламининг йўл-йўл шаклда жойлашиши;

  • массив.

Download 237.57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling