2-амалий: метаморфик тоғ жинслари
Тоғ жинсларининг геохронологик шкаласи ва стратиграфик бўлими
Download 237.57 Kb.
|
2 5373000144516026974
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геохронологик бўлиниш Стратиграфик бўлиниш
- Геологик даврларнинг қисқача тавсифи
- Тўртламчи ётқизиқлар тавсифи.
Тоғ жинсларининг геохронологик шкаласи ва стратиграфик бўлими.
Геохронологик шкалада ер қобиғининг алоҳида вақт бўлакларига бўлинган қисқача тарихи келтирилган. Бу вақт оралиқларига мос равишда тегишли даврда хосил бўлган тоғ жинслари қатламлари келтирилган. Жадвалга кирган эралар, даврлар, замонлар номи бирор жой ёки туб ахолиси номи билан аталган. Масалан, полеозой эраси 1838 йилда Сэйдвник номли олим томонидан киритилган. Мезазой ва кайнозой эраларининг номи 1840 йилда Д.Филикис томонидан киритилган. Кембри даври эса Англиядаги қадимги Уэлс графлигининг номидан олинган. Тошкўмир даврининг номи эса Франциядаги юра тоғининг номидан олинган.
Геологик даврларнинг қисқача тавсифи 3-жадвал
Изоҳ. Палеоген ва неоген даврлари кўпинча учламчи давр остида бирлаштирилади. Тўртламчи ётқизиқлар тавсифи. Кайнозой эрасининг (Q) тўртламчи (антропоген) даврида хосил бўлган ётқизиқлар, тўртламчи ётқизиқлар номи билан аталади. Улар бутун Ер юзини қоплаб олган бўлиб инсон амалий фаолияти муҳити хисобланади. Тўртламчи ётқизиқларнинг асосий турлари: элювиал el Q (ўз ўрнида қолган нураш махсулотлари); делювиал dl Q (ёғин сувлари ва оқар сувлар орқали бир жойдан иккинчи жойга кўчирилган нураш махсулотлари); пролювиал pl Q (вақтинча оқимлар ёрдамида кўчирилган тоғ ёнбағирларида тўпланган ётқизиқлар); аллювиал al Q (доимий дарё оқими кўчириб келган дарё водийларидаги ётқизиқлар); денгиз ётқизиқлари m Q (океан ва денгизлардаги чўкинда ётқизиқлар); кўл ётқизиқлари lim Q (кўл тубидаги ётқизиқлар); музликлардаги ётқизиқлар gl Q, fl Q (музликлар таъсирида хосил бўлган чўкиндилар); Эол eol Q (шамол таъсирида хосил бўлган чўкиндилар). Download 237.57 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling