Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари


Аудит фанининг мохияти, максади ва вазифалари


Download 227 Kb.
bet2/12
Sana02.03.2023
Hajmi227 Kb.
#1243435
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Аудит

2. Аудит фанининг мохияти, максади ва вазифалари.
Аудит фани корхонани таъсис этишда ва уни бошқариш жараёнида вужудга келадиган хисобот, молия ва тахлилнинг услубий томонларини ургатади. Хусусан, корхона ривожланишига салбий таъсир килувчи омилларни аниқлаш, фойдаланилаётган захираларни кидириб топиш, уларни ишлаб чиқаришга жалб этиш, корхона ракобатбардошлиги даражасини ошириш, хўжалик фаолиятини саклаш каби услубий томонлар шулар жумласидандир. Бундан ташқари, мазкур фан корхоналарда бухгалтерия хисоботини ташкил этиш, мавжуд барча ресурслардан фойдаланиш, самарадорликка эришиш йуларини аниқлаш, тадбиркор ва ишбилармонлар фаолиятига бахо бериш каби масалалар ечимини ҳам ўргатади.Умуман олганда менеджерлар, маркетинг ташкилотлари олдида турган муоммолар ечимини ўрганишда бу фан қўл келади. Чунки мулкка нисбатан эгалик хиссини талаб килади ҳамда манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларга бериладиган хисоботларни аудит текширувидан ўтказиш мажбурият тусига киради. Шу жихатдан аудит хизматига зарурият пайдо булади.
Аудит - муайян ваколатлар берилган шахслар томонидан хужалик юритувчи субъектларнинг молиявий хисоботларининг тўғрилигини, улар амалга оширган молиявий- хужалик жараёнлари Ўзбекистон Республикаси конунларига ҳамда бошқа меъёрий хужжатларга кай даражада мувофиклигини, мукаммалллигини ва асосланганлигини, бухгалтерия хисоб- китоби ва бошқа молиявий хисоботлар юритишга куйиладиган талабларга ҳамда ўзга хужжатлар талабларига тўғри келишлигини аниқлаш максадида ўтказиладиган молия хужжатларининг экспертизаси ва тахлилидир. Аудит, шунингдек маслахатни (консалтинг) мижоз билан шартнома асосида хизматлар курсатишни ўз ичига олади.
Аудитор- белгиланган тартибда аудиторлик фаолияти билан шугулланиш хукукини олган
ва аудиторларнинг касб реестрига киритилган мутахасисдир.
Аудит фанининг объектлари куйидагилар:
* халк хужалигининг бошлангич бугини хисобланган турли мулк шаклларига асосланган корхоналар;
* аудит текширувини ўтказиш жараёнига караб, хужалик жараёнлари, маблаглар ва уларнинг манбалари.
Бундан ташқари, корхоналарнинг юридик кучга эга бўлган меъёрий хужжатлари, технологик ишлари, хужалик юритиш ишлари, шартнома муносабатлари, режа тузилиши, шунингдек, унинг таркибий кисмлар ҳам аудит объектини ташкил килади.
Аудит фани предмети максади ва вазифаларидан келиб чикиб, жумладан мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш ҳамда корхона, тармок фаолиятининг самарадорлигини таъминлашдир.
Аудит фани предмети- у тахлил ва улар бўйича корхонанинг иктисодий самарадорлигини оширишга каратилган ёзма хулосаси демакдир.
Бундан ташқари аудиторлик фирмалари куйидаги фаолиятни амалга оширади:
* -бухгалтерия хисоботлари ва даромадлари тўғрисидаги деклорацияларни тўзиш;
* -иктисодий субъектнинг активлари ва пассивларини бахолаш;
* -молия, солик, банк ва бошқа хужалик конунчилиги бўйича маслахатлар бериш;
* -кадрларни қайта укитиш.
Аудитор фаолиятига боглик бир канча маълум коидалар мавжуд:
 хужалик субъекти аудиторларни эркин танлаши;
 аудитор ва мижоз уртасидаги шартномавий муносабатлар аудиторга мижозни ўзи танлаш имкониятини беради, яъни у давлат органларининг ҳар кандай курсатмаларидан мустакил булишидир.
 курсатилган камчиликларни йўқотмасдан туриб, аудиторлик хулосасини мижозга бермаслик.
 мижоз билан кариндошлик ва бошқа муносабатлари бўлганда аудиторлик текширувини амалга ошириш мумкин эмаслиги;
 аудиторларга ва аудитор фирмаларига конун томонидан рухсат берилган аудит ва маслахат хизматларидан ташқари бўлган хужалик, тижорат ва молиявий фаолият билан шугулланиш таъкикланади.
Аудитнинг максади - конун томондан белгиланган аниқ вазифаларини бажариш, аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солиш, мижоз ва аудитор уртасидаги шартномавий мажбуриятларни бажаришдир.
Аудиторлик фаолиятининг асосий максади- бу иктисодий субъектларни бухгалтерия хисоботларининг хақикийлигини аниқлаш ва улар томонидан амалга оширилган молиявий, хужалик операцияларини меъёрий хужжатларга тўғри келишини текширишдир.
Аудит молиявий хисоботларнинг тўғри тузилганлигини текширишда:
* -хисоботларнинг аниқлигини таъкидлаш ёки уларнинг ноаниқлиги тўғрисида маслахат бериш;
* -бухгалтерия хисобида карзлар, даромадлар ва корхона молиявий натижаларини текширилаётган даврда тўлиқ, аниқ ва хақикий курсатилганлигини текшириш;
* -бухгалтерия хисобини юритиш ва хисоботларни тўзишни тартибга солувчи коидаларга, меъёрий хужжатларга ҳамда конунчиликка амал килинганлигини, шунингдек активлар, мажбуриятлар ва ўз капиталини бахолаш усулларига риоя этилганлигини назорат килиш;
* -ўз асосий ва айланма маблагларини, молиявий захираларини ҳамда карз манблагларидан яхширок фойдаланиш бўйича таклифлар беришдан иборат.
Аудиторнинг вазифалари - балансни, молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботнинг тўғри тузилганлиги ҳамда тушунтириш хатларида маълумотлар аниқлигини аудиторлик текшируви оркали ёритишдан иборатдир.
Бунда куйидагиларга эътибор каратилиши лозим:
* хисоботда ҳамма активлар ва пассивлар курсатилганлиги;
* хисоботда барча хужжатлардан фойдаланилганлиги;
* хақикатдаги мулкни бахолаш усули корхона бухгалтерия хисоби сиёсатида белгиланган усулидан канчалик фарккилиши.
Аудитор молиявий натижалар тўғрисидаги хисоботда соликка тортилган фойда тўғри хисобланганлигини текширади.
Аудитор асосий максадга эришиш ва хулоса бериш учун куйидаги саволлар бўйича ўз фикрни шакллантириш керак:
* хисоботнинг умумий мос келиши - яъни хисобот умуман унинг олдига куйилган талабларга жавоб бериши, ҳамда бир-бирига тўғри келмайдиган ахборотдан холис булиши. (товар моддий захираларнинг суммаси мос келади, ҳамда корхонанинг реал талабига тўғри келади);
* асосланганлик - яъни курсатилган суммаларни хисоботга киритиш учун асос борлиги; (ҳамма товар моддий захиралар хисоботда курсатилган ва улар баланс тузилган кунда мавжуд булиши);
* якунланганлик - яъни хисоботга ҳамма суммалар киритилганлиги, шунингдек барча активлар ва пассивлар корхонага тегишлилиги (барча мавжуд товар моддий захиралар саналган ва балансга киритилган булиши). Бу товар моддий захиралар корхона мулкидир.
* бахолаш - яъни барча маблаглар тўғри бахоланган ва хатосиз хисобланганлиги (бух.хисобидаги товар моддий захиралар сони хақикатда мавжуд сони билан мос келади; товар моддий захираларнинг бахоси учун ишлатилган нархлар тўғри; курсатилган нархлар ишлатилган давр хақикатга тўғри келиши).
* туркумлаш - яъни суммани шу хисоб варакда курсатиш учун асос борлиги (товар моддий захиралар, материаллар, тугалланилган ишлаб чиқариш ва тайёр махсулотлар сифатида тўғри туркумланганлиги).
* ажратиш - яъни операциялар амалга оширилган даврда курсатилганлиги (сотилган ва сотиб олинган товар моддий захиралар суммаси 2 давр орасида ажратилганлиги).
* саранжомлик - яъни аналитик хисоб-китобларида ва журналларида келтирилган маълумотларнинг аниқлиги, улар тўғри кушилганлиги ва бош китобдаги маълумотларга мос келиши (товар моддий захиралари умумий қиймати китобларда келтирилган аналитик хисоб маълумотлари).
* очиш бериш- яъни молиявий хисоботга ҳамма категориялар киритлган ҳамда улар хисоботда тўғри курсатилганлиги (товар моддий захираларни асосий категориялари ва уларнинг бахоси хисоботда тўғри курсатилганлиги).

Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling