Ўзбекистон Республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари


Аудиторлик дастури. Товламачилик ва хато


Download 227 Kb.
bet9/12
Sana02.03.2023
Hajmi227 Kb.
#1243435
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Аудит

3. Аудиторлик дастури. Товламачилик ва хато
Аудиторлик дастури текширувнинг ҳар бир муайян қисми учун зарур бўлган аудиторлик жараёнлари руйхатидан иборат. Икки турдаги аудиторлик дастурлари булиши мумкин:
1. Корхона ички назорат тизимининг фаолият курсатиши хақидаги ахборотни йигиш бўйича жараёнларни ўз ичига олган сифат тестлари дастури;
2. Бевосита хисоб вараклардаги колдиклар хақидаги ахборотни йигиш бўйича жараёнларни ўз ичига олган хисоб вараклардаги колдикларини текшириш дастури.
Аудиторлик дастури ўз ичига куйидаги омилларни олади:
Аудиторларни иш графиги.
График аудиторлик текшируви жараёнида тайёрланган хулосасини тўзиш учун материалларни беришнинг охирги муддатларни аниқлайди. График тўзишда текширувнинг маълум турлари ва булимларида вақт ҳаражатлари хақидаги муаммони хал килинади.
Мукаммал жараёнлар.
Аудиторлик дастури ёзма равишда тайёрланади. Дастурда аудиторлик текшируви режасини бажариш учун зарур бўлган ҳамма жараёнлар тўлиқ равишда ёритилади. Дастурнинг шунчалик мукаммал тайёрланишига сабаб шундан иборатки, у аудитда катнашувчи ходимлар учун кулланма вазифасини бажаради, ҳамда текширув бажарилишининг тўғрилигининг назорат куролидир.
Аудит бўйича иш назорати.
Дастур аудиторлик гурухи аъзоларининг барчаси улар олдига куйилган талабларни билишларини кўзда тутади. Дастур аудиторлик гурухларидаги кичик аудиторлар ва ассистентлар томонидан белгиланган вазифаларни бажаришини назорат килувчи асосий хужжат булиб хизмат килади.
Ходимлар.
Дастурда аудит учун зарур ходимлар сони, улар ишининг хажми ва мазмуни аниқланади.
Одатда аудит асосий аудитор, кичик аудитор ва ассистентлардан ташкил топган гурух томонидан ўтказилади. Йирик чет эл аудиторлик фирмаларида ходимлар куйидаги шаклда таксимланади:
Ҳамкор - мижоз билан доимо ишлайди, аудиторлик хизматини курсатишда умумий маъсулиятга эга, текширишда вужудга келадиган кийин ва мураккаб муаммоларни хал килади; аудит режасини тасдиклайди ва мижоз билан иш графигини келишади; текширувга умумий бахо беради, аудиторлик хулосаси бўйича карор кабул килади.
Менеджер - ҳамкор каби мижоз билан доимо ишлайди, мижоз билан бўлган жорий муносабатлар бўйича жавоб беради, аудит режасини ва аудиторлар иши графигини тайёрлайди, аудит бўйича иш хужжатларини чукур куриб чикади ва хал килувчи ҳамкорга курсатилувчи муаммоларни аниқлайди.
Катта ходим - аудиторлик текширувининг жорий бошқаришни амалга оширади. Кичик ходимлар ишини назорат килади, кийин аудиторлик масалаларини хал килади, аудиторлик текшируви режасини бажарилишини таъминлайди, вужудга келаётган кийинчиликлар тўғрисида менеджерларга куйидагилар:
* -мижоз фаолияти тўғрисида тасаввурга эга булиши учун;
* -корхонанинг молиявий баркарорлигини бахолаш учун;
* -молиявий хисоботдаги мумкин бўлган хатоларни аниқлаш учун;
* -тестларнинг сонини ва хажмини кискартириш хабар беради.
Баланс моддаларини тестдан ўтказиш Бош китоб билан боглик.
Тестлар ўз ичига куйидагиларни олади:
* -дебиторлар хисоб варакларини тасдиклаш;
* -товар моддий захираларини текшириш;
* -пул маблагларини хисоблаш;
* -йил охирида амалиётларни даврларга тўғри булинганлигини текшириш.
Тажрибали аудиторлар ўзининг иш хужжатларини тўлиқ ва кенг микёсда тайёрлайдилар. хужжатларда мухим муаммолар курсатилади. Масалан:
* -корхоналарнинг ташкилий тузилиши хақида ахборот;
* -ҳарид хужжатлар, келишув ва мажлис хужжатларидан нусхалар;
* -корхона аудит жараёнини режалаштириш асоси;
* -хисоб ва ички назорат тизимининг натижаларини урганиш ва бахолаш;
* -хисоб вараклардаги колдиклари тахлили.
1) Аудиторнинг иш хужжатлари файлда мижознинг досьесида сакланади. Досье жорий, доимий ва махсус кисмларга булинади.
Жорий досье ўз ичига аудиторлик текшируви давомида йигилган хужжатлар ва материалларни олади. Доимий досье ўз ичига аудит учун мухим бўлган ўзок вақт давомидаги ахборотни олади ва куйидагиларни:
 акционерлар хақида ахборот, конун томонидан белгиланган ташкилий ахборот, директорлар хақида ахборот, секретарлар хақида ахборот, уставнинг, тасис шартномалар, руйхатдан утганлиги хақида гувохномаларнинг нусхалари тупланади.
2) корхона ва унинг фаолияти хақида ахборот:
 кизлик корхоналар ва филиалларнинг асосий фаолият турлари ва жойлашиши, корхона тарихи, олдинги натижалар маълумоти, асосий ходимнинг ҳарактеристикаси, бухгалтерия хисоби ва ички назоратнинг хусусиятларини тасвирлаш, бошқарувнинг ташкилий схемалари, амалиётларнинг кетма-кетлик схемаси.
3) Ҳамкорлар хақидаги шартноманинг хусусиятлари:
 аудиторлик текшируви ўтказиш хақидаги шартномаларнинг нусхаси, аудитга бўлган талаблар.
4) Аудит учун ахборот.
мижознинг контактлари, банк ахбороти, юристлар хақида ахборот, асосий аудитор ходим, аудит ўтказишнинг жойлашган манзили.
5) мижознинг соликка тортиш хусусиятлари. Махсус досье ўз ичига куйидагиларни олади:
 ўзаро богликликлар, махсус фармойишлар, солик хужжатлари.
Мижозларнинг досьеси махсус хонада сакланиши керак. Аудиторлар хужжатларининг сакланиш муддатини мустакил ўзи белгилайди.
Далилларни туплаш жараёни куйидагиларни ўз ичига олади:
* -мижознинг арифметик хисобларини текшириш.
* -мижознинг турли активлари бўйича йўқламали кўзатиш ва катнашиш.
* -алохида хисоб китоб ва бухгалтерия операцияларини ўтказишни кўзатиш.
* -алохида хисобот моддаларини, хисоб вараклардаги колдикларини ва хисоб китоб операцияларининг реаллигини учинчи томондан тасдикловчи хат олиш йули билан хақикийлиги текшириш.
* -ходимни ва мижоз корхонасини рахбарларини огзаки сухбатдан ўтказиш.
* -учинчи тарафлардан мижоз томондан олинган хужжатларни текшириш.
* -мижоз корхонаси томонидан тайёрланган хужжатларни текшириш.
* -аналитик жараёнлар ва бошқалар.
Хато - бу олдиндан кўзланмаган холда молиявий ахборотни арифметик ёки мантикий камчиликлар сабабли нотўғри курсатишдир.
Аудитор ўз текшируви мобайнида товламачилик ёки хатоларни аниқлаши мумкин. Аудиторларнинг хулосаси корхона молиявий хисоботларида товламачиликлар ёки мухим хатолар йўқ эканлигини, агар улар аниқланган холларда бартараф этилганлигини кафолатлаши керак.
Товаламачилик куйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади:
1) хисоб ёзувларини манипуляция килиш, яъни атайин бўзиш утказмалардан нотўғри фойдаланиш ёки хисоб ва хисобот маълумотларини бўзиб курсатиш учун карама-карши ёзувдан фойдаланиш.
2) хужалик амалиётлари натижаларини йўқотиш - ёзувларни карама-карши килиш.
3) бухгалтерия хужжатлари ва ёзувларини калбакилаштириш, нотўғри ёки калбаки хужжатларни расмийлаштириш ва бухгалтерия хисоби хисоб варакларида хақикатда бўзиб курсатувчи ёзувларни келтириш.
4) хисобда ноадвакат ёзувлар молиявий ахборотни хисоб вараклар тизимида тўлиқ булмаган хажмда курсатиш (бух.хисоби хисоб варакларда ва китобларида керак булмаган тугирлашлар, хисоб варакларнинг ўзаро богликлигини бўзиш, бухгалтерия хисобида хужалик амалиётларини курсатмаслик).
5) одатдаги булмаган амалиётларни бир маротаба буладиганн битимлар ва хужалик амалиётлари, иш ва хизматлар учун тўловларни ортикча курсатиш.
Аудиторлик текширувини ўтказишда топилиши мумкин бўлган хатоларни куйидагича туркумланади:
1.бухгалтерия хисоби юритишдаги хатолар.
1.1. Бухгалтерия хисобини юритишнинг мавжуд эмаслиги.
1.2. Тасодифий хатолар:
* арифметик хисоб-китоблар, тасодифий нотўғри утказмалар, курслар фаркини хисоблашда хақикатга тўғри келмайдиган валюта курсини асос килиб олиш, хисобот шаклларини тулдиришдаги хатолар.
2.такрорланиб турувчи хатолар.
2.1. Бух.хисобини юритиш коидаларини билмаслик билан боглик бўлган хатолар;
2.2. Солик конунчилиги масалаларини билмаслик билан боглик бўлган хатолар.
Товламачилик таваккалчилигини оширувчи шароит ёки ходисалар бир неча гурухга булинади:
1. Бошқарув ходимларининг яхлитлиги ёки мос келиши ( компетентлиги).
Товламачилик таваккалчилигининг баландлигини куйидагича курсатиш мумкин:
 ички назоратнинг буш томонларини йўқотишдаги камчиликлар, бухгалтерия хисоби ходимларини ўзок вақт давомида шаклланмаганлиги, юридик ва ички аудит булимларидаги тез- тез ўзгаришлар.
2. Корхона доирасидаги одатдаги булмаган таъсирлар:
 тармок кризисни бошдан кечираяпти ва корхонани инкирозга учраш эхтимоли ортаяпти, корхонанинг кризисга учраган тармокларда катта куйилмалари мавжуд, корхонанинг бир буюртмачига богликлик даражаси баланд, бухгалтерия хисоби ходимларига молиявий хисоботларни жуда кам вақт давомида тайёрланиши талаб килиш.
3. Одатдаги булмаган операциялар:
 одатдаги булмаган битимлар, бир иш билан боглик бўлган томонлар билан битимлар, курсатилган хизматларга мос келмайдиган хизмат учун тўловлар:
4. Аудиторлик далилларини олиш муаммолари:
 ноадвакат ёзувлар, амалиётларни ноадвакат хужжатли расмийлаштириш, аудит саволларига корхона рахбарларининг асоссиз жавоблари ва хакозо.
Аудитор товламачиликни топиши учун куйидагилар:
-бу мижозда мумкин бўлган товламачилик максадларини аниқлаш, ходимлар билан, корхона рахбарлари билан танишиш, уларнинг ахлок тамойиллари, мехнат ва иш хақи шароитларини бахолаш, аналитик процедураларни ўтказиш йули билан товламачилик белгиларини топиш, ялпи ва танлаб текшириш ўтказиш зарур.



Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling