Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси
Download 0.85 Mb.
|
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТОВАР БЕЛГИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗАСИ ВА ҲИМОЯСИ Тошкент - 2022 МУҚАДДИМА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТОВАР БЕЛГИЛАРИНИНГ ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗАСИ ВА ҲИМОЯСИ Тошкент - 2022 МУҚАДДИМА Ҳозирги даврда ҳар бир тадбиркор ўз исми ва товари ёки хизматларини рақобатчилар ўртасида ажратиб кўрсатишга интилади, чунки бу унга ҳам товарларнинг, ҳам хизматларнинг сотилиш ҳажмларини ошириш имконини беради. Олди-сотди ёки хизмат кўрсатиш жараёнида Сизнинг бизнесдаги шерикларингиз ва потенциал мижозларингиз Сизга тегишли товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) ёки фирма номи билан реклама орқали ёки бошқа шахслардан билиб борар экан, Сизнинг компаниянгиз тасодифий ва умри қисқа ташкилот эмас, балки бозорда ўз ўрнига эга нуфузли фирма эканига ишонч ҳосил қилади. Бизнес соҳасидаги муносабатларга киришар экансиз, товарларингиз маркаланадиган товар белгиси ҳақида ўйлаб қўйишингиз лозим. Товар белгисини рўйхатга олиш процедураси маълум вақтни талаб қилади ва рўйхатга олиш тугаллангунга қадар Сиз ўз фирма номингиз остида иш кўришингиз мумкин, белгининг рекламасини эса уни рўйхатдан ўтказиш жараёнидаёқ бошлаб юбориш мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики, товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказиладиган белгини тўғри танлаш ва уни тўлиқ рўйхатдан ўтказиш процедурасини ўташ ғоят муҳимдир. Бунда кеглусида товар белгисидан фойдаланишда юзага келиши мумкин бўлган барча жиҳатларни пухта ўйлаб олиш ҳам ғоят муҳимдир. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш Сиз учун қуйидаги афзалликларни яратади: бошқа биров Сизга тегишли товар белгисини рўйхатдан ўтказиб олишидан ҳавотирланмай реклама компаниясига пул сарфлаш ; товар сифатида иш кўриш, чунки товар белгисининг ўзини учинчи шахсга ўтказиш шартномаси бўйича мукофот эвазига бериш ёки лицензия шартномаси бўйича фавқулотда бўлмаган шартларда ундан фойдаланишга рухсат бериш мумкин. Бу шартномалар ҳам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим; кафолатли (сифатли), ҳимояловчи, реклама ва бошқа функцияларни бажариш. Ушбу қўлланма товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабномани расмийлаштириш ва топширишда, шунингдек унинг ҳимоясида юзага келиши мумкин бўлган қатор масалаларни тушунтириб беради. Қўлланма товар белгилари соҳасида амалда бўлган қонунчиликка асосланади ҳамда қонун ҳужжатларидаги қатор қоидаларни баён этади, аммо уларнинг ўрнини босмайди. Бирон бир қарорни қабул қилишдан аввал, Сиз Ўзбекистон Республикасининг «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Қонуни, «Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари» ва бошқа нороматив ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси иштирок этган халқаро шартномалар билан танишиб чиқишингиз лозим. Қўлланма товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш ва топшириш, уни кўриб чиқиш, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек товар белгисининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси масалаларига бағишланган. Қўлланмадаги ҳар бир саҳифанинг ўнг томонида талабнома берувчи ёки товар белгиси эгасининг у ёки бу хатти-ҳаракатларини тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг тегишли бандларига ишоралар келтирилган. Қўлланма охирида ҳар хил турдаги товар белгиларига талабномаларнинг расмийлаштирилишини изоҳлайдиган мисоллар келтирилади. Қўлланмада қуйидаги қисқартмалардан фойдаланилган бўлиб, кейинчалик уларнинг изоҳи берилмайди: Download 0.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling