Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси


Download 0.85 Mb.
bet8/27
Sana16.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1501733
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида товар белгиларининг ҳуқуқий муҳофазаси

3.3.1.Расмий экспертиза



Расмий экспертизанинг боришида зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги, шунингдек уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади.
Текшириш қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотларга нисбатан ўтказилади:
а) белгини товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказишга ариза;
б) талабнома берувчининг номи, манзилгоҳининг кўрсатилганлиги;
в) патент вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса).
г) талабномада рўйхатдан ўтказиш сўралаётган белгининг тасвири;



Қоидаларнинг
78-банди
Қоидаларнинг
80-банди

д) рўйхатдан ўтказиш сўралаётган товарлар ва хизматлар рўйхати;
е) конвенция устуворлиги сўралган бўлса, биринчи талабнома нусхаси;
ж) кўргазма устуворлигини сўраш қонунийлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
з) товар белгисини рўйхатдан ўтказишда ТХХКнинг бир синфи учун патент божини белгиланган миқдорга мувофиқлиги;
и) талабнома жамоавий белгига оид бўлса, келишув;
к) патент вакилига берилган ишончнома;
л) талабномага илова қилинган ўзбек ёки рус тилидан бошқа тилда топширилган ҳужжатларнинг таржимаси;
м) агар ажратилган талабнома топширилган бўлса, талабномани товар белгисига топширилган рақами кўрсатилган дастлаб­ки талабномадан ажратиш тўғрисидаги илтимоснома.

Заруратга кўра талабномага тўғрилашлар ва аниқликлар киритиш ҳамда Сизга талабнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида етишмаган ёки тузатилган маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида таклиф юборилади.



Қоидаларнинг
85-банди

Агар Сиз сўралаётган қўшимча материалларни ёки белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимосномани белги­ланган муддатда тақдим этмасангиз, талабнома чақириб олинган ҳисобланади ва Сизга бу хақда хабар берилади.



Қонунинг
13-моддаси



Талабнома материаллари белгиланган талабларга жавоб берса, талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилинади.



Қонунинг
14-моддаси,
Қоидаларнинг
89-банди



Агар талабнома берувчи томонидан тақдим этилган жавоб­да расмий экспертизанинг сўровномасида сўралган маълумотлар ва/ёки ҳужжатлар бўлмаса, талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади.



Қонуннинг
14-моддаси,
Қоидаларнинг
90-банди

Агар Сиз расмий экспертиза қароридан норози бўлсангиз, қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч ой мобайнида Вазирликнинг Апелляция кенгашига шикоят беришга ҳақлисиз.



Қонуннинг
16-моддаси


Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling