Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни


Download 0.79 Mb.
bet114/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

274-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни
истеъмол килишга жалб этиш

Гиёвандлик воситалари, психотроп ёки шахснинг акл-идрокига таъсир этувчи бошка моддаларни хар кандай шаклда истеъмол килишга жалб этиш - уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша харакат:
а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан конунга хилоф равишда муомала килишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) озодликдан махрум килиш жазосини ўташ жойларида;
в) икки ёки ундан ортик шахсга нисбатан содир этилган бўлса,олти ойгача камок ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
275-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар ишлаб
чикариш ёки улардан фойдаланиш коидаларини бузиш

Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ишлаб чикариш, саклаш, хисобга олиш, бериш, ташиш ёки жўнатишнинг белгиланган коидаларини бузиш - энг кам ойлик иш хакининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача микдорда жарима ёки беш йилгача муайян хукукдан махрум килиш ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


276-модда. Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш
максадини кўзламай конунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш,
саклаш ва бошка харакатлар

Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш максадини кўзламай, конунга хилоф равишда тайёрлаш, саклаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш - энг кам ойлик иш хакининг эллик бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок ёки уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша килмишлар:
а) кўп микдорда;
б) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан конунга хилоф равишда муомала килишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса,уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling