Психотроп моддалар
Download 187.5 Kb.
|
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР Психотроп моддалар руҳий касалликларда: қўрқув, ваҳима, хавотирлик, безовталик билан кечадиган руҳий-асабий касалликларда қўлланади. Руҳий касалликлар кўп тарқалган, айниқса болалар ўртасида ҳар 1000 боладан 3 таси руҳий касал. 50-йилларга қадар руҳий беморларни даволайдиган дори моддалар деярли бўлмаган, биринчи психотроп модда сифатида аминазин (1932), кейин ҳинд ўсимлиги раувольфиядан олинган алкалоид резерпин (1954) руҳий касалликларни даволаш учун қўллана бошланган. Аминазин асосида янги фенотиазин ва кимёвий тузилиши бошқача янги бирикмалар олина бошланди, ҳозирги кунда бундай моддаларнинг сони кўп. Одамзоднинг руҳий фаолияти ҳис-туйғулар, ахлоқ ва фикрлаш жараёнларидан иборат. Ҳис-туйғулар асосан марказий нерв системаси пўстлоғи остидаги лимбик система-орқа гипоталамус ва таламус фаолиятига, аҳлоққа оид нозик ҳиссиётлар мия пўстлоғи фаолиятига, фикрлаш асосан мия пўстлоғи ҳамда пўстлоқ ости-гипоталамус ҳамда гиппокамп фаолиятига боғлиқ. Мия пўстлоғи фаоллигига асосан бош миянинг негизи ретикуляр формация таъсир кўрсатади. Психофармакология фармакологиянинг анча ёш бўлимларидан бўлса ҳам бу соҳада жуда кўп кузатишлар ва тажрибалар қилинган, шунга қарамасдан психотроп моддаларнинг руҳиятга бўлган таъсир механизми шу кунгача тўла-тўкис аниқланмаган. Моддаларни марказий нерв системасида нейронлараро ўтказувчанликка, биоген аминлар алмашинувига ҳамда бош миянинг холинергик рецепторларига таъсир этиши аниқланган, психозга қарши ҳақиқий нозик таъсир механизмларини аниқлаш йўлида изланишлар олиб борилмокда. Психотроп моддаларни таснифлаш анча қийин, ҳозирги кунга қадар ягона таснифлаш усули йўқ, деса бўлади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 1966 йилдаги таснифи бўйича психотроп моддалар 5 гуруҳга бўлинади: 1. Нейролептиклар — психозларни даволаш учун қўлланади. 2. Транквилизаторлар, седатив моддалар — қўрқув, ваҳима, ичичидан сиқилишга барҳам берадиган, психоневроз ва неврозларни даволаш учун қўлланади. 3. Антидепрессантлар — депрессия ҳолатларини даволаш учун қўлланади 4. Психостимуляторлар — бардамлик, тетикликни оширадиган моддалар. 5. Психодислептиклар — галлюциногенлар, руҳий ўзгаришларни юзага келтирадиган моддалар. Янада қулайроқ бўлиши учун психотроп моддалар психоседатив ва психостимулловчи ва асосан психозда психоневрозларда қўлланишга қараб тасниф қилинган. Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling