Психотроп моддалар
Антидепрессантларнинг кимёвий тузилиши
Download 187.5 Kb.
|
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- LEK амизол
- Pfizer
Антидепрессантларнинг кимёвий тузилиши
Амитриптилиннинг ножўя таъсирлари М—холинолитик таъсир билан боғлиқ, бунда оғиз қуриши, қорачиқнинг кенгайиши аккомодациянинг ўзгариши, сийдик тўхташи кузатилади. Шу билан бирга уйқучанлик, бош айланиши, оёқ-қўлларнинг увишиши, қалтираши, аллергик жараёнлар юз бериши мумкин. Амитриптилинни фирма LEK амизол номи билан чиқаради. Ушбу механизмли антидепрессантларга дезипрамин, кломипрамин моддалари ҳам киради. Моноаминооксидаза ферменти ингибиторлари - тимоэректиклар (юнонча erectio — қўзғалиш) деб аталади. Уларга ниаламид ва трансамин деган моддалар киради. Физиологик жараёнда нейронлардаги норадреналин МАО ферменти туфайли дезаминланиб, ўз кучини йўқотади. Ниаламид, трансамин МАО ферменти фаоллигини камайтиради (ингбиция), шунинг учун медиаторлар норадреналин ҳамда серотиннинг парчаланишига, уларнинг оксидланиш йўли билан дезаминланишига тўсқинлик қилади, мия тўқималарида медиаторларнинг ҳажми ошиб боради, депрессия ҳолатини йўқотади. Баъзи тажрибаларга кўра, бу моддалар гаммааминомой кислотанинг алмашинувига таъсир кўрсатиши мумкин. Моддаларнинг депрессияга қарши таъсири 7—14 кун ичида бошланади. Шу билан бирга бу моддалар руҳиятни қўзғатади, эйфория, уйқусизликни келтириб чиқаради. МАО ингибиторлари билвосита таъсир этувчи адреномиметиклар (фенамин, эфедрин, тираминнинг қон босимини кўтарувчи таъсирини оширади, чунки МАО ферменти фаоллигининг ингибицияси туфайли тўпланган норадреналин кўп микдорда қонга ажралади, гипертоник криз рўй бериши мумкин. Ушбу моддалар қўлланганда парҳезга ҳам аҳамият бериш керак пишлоқ ейиш мумкин эмас, чунки бу маҳсулотда тирамин (билвосита таъсир этувчи адреномиметик модда) бор. Оддий ҳолатда тирамин ичакдаги моноаминооксидаза туфайли парчаланади, ферментнинг ингибиторлари (ниаламид) қўлланганда ичакда МАО ҳажми камайиб кетади, шу туфайли тирамин қонга сўрилиб, тўқималардан норадреналин, адреналиннинг ажралишини ошириб юборади. МАО ингибиторлари бошқа ферментларни, айниқса, жигарнинг микросомал ферментларини ҳам ингибиция қилиши мумкин, шу туфайли наркотик турдаги дори моддаларини—ноингаляцион наркотиклар, нейролептиклар, наркотик аналгетиклар таъсирини ошириши мумкин. Ниаламид, трансамин меъда-ичак орқали яхши сўрилади, асосан буйрак орқали чиқиб кетади. МАО ингибиторларининг заҳарлилиги моноаминлар таъсирини оширадиган моддаларга нисбатан кучлироқ. Жигарни заҳарлаб, оғир гепатитларни келтириб чиқариши, уйқусизлик, қалтираш, талваса, қон босимини тушириб ортостатик коллапс келтириб чиқариши мумкин. МАО ингибиторларидан асосан заҳарлилиги кам ниаламид қўлланилади. Ниаламид билан даволанаётган пайтда резерпинни қўллаш ман этилади, чунки бу ҳолатларда резерпин тинчлантириш ўрнига стимулловчи таъсир кўрсатиши мумкин. Ниаламид билан бирга ва у билан даволаниб бўлгандан кейин бошқа антидепрессантларни қўллаш ман этилади, орада 2-3 хафта танаффус бўлиши керак, уйқуни бузмаслик учун ниаламидни ке4қурун қўллаш ман этилади. МАО ингибиторларининг жигар касалликларида, мияда қон айланиши бузилганида, руҳий қўзғалиш ошиб борганда қўллаш ман этилади. Ниаламид педиатрияда жуда кам қўлланилади, умуман ҳамма антидепрессантларни етти ёшгача болаларга ҳамда ҳомиладорликда қўллаш ман этилади. Юқорида келтирилган моддалардан ташқари, ҳозирги кунда депрессияни даволаш учун иккинчи авлод антидепрессантлар пиразидол, инказан қўлланилмоқца, улар МАОнинг қайтар ингибиторлари ҳисобланади. Сўнгги йилларда депрессияга қарши янги — мияда танлаб серотониннинг қайта сўрилишини таъминлайдиган ингибиторлар пайдо бўлди, уларданPfizer фирмаси чиқарадиган золофт (сертрамин гидрохлориди), Solvay фирмаси чиқарадиган феворин моддалари аҳамиятга эга. Моддалар трициклик антидепрессантлардан фарқ қилади, катехоламинлар таъсирини кучайтирмайди, холинергик, адренергик, ГАМК—эргик рецепторларга таъсир кўрсатмайди, нохуш асоратлари камроқ.
ЛИТИЙ ТУЗЛАРИ. ЛИТИЙ КАРБОНАТ. Литий тузлари руҳий касаллик — маниялар (юнонча man—аклдан озиш, ақлсизлик)нинг олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади. Психотроп таъсир механизми: литий ионлари натрий ионларининг мушак ва нейрон ҳужайраларига ўтишига таъсир кўрсатади, натрий ионларининг қарама-қаршиси ҳисобланади. Литий мияда ўтадиган нейрокимёвий жараёнларга фаол аралашади, ҳужайраларда норадреналиннинг дезаминланишини оширади, шу туфайли мия тўқималарига таъсир этувчи эркин ҳолатдаги норадреналин миқдори камаяди. Литийнинг юқори миқдори мияда серотониннинг ҳажмини камайтиради, гиппокамп ва миянинг бошқа бўлимларидаги нейронларнинг дофаминга нисбатан сезувчанлигини оширади. Литий карбонат оғиз орқали юборилади, меъда-ичакдан яхши сўрилади, 2—4 соатдан кейин тўқималарда, аъзоларда аниқланади, гематоэнцефалик тўсиқдан секин ўтади, психотроп таъсири 2—3 ҳафтадан кейин бошланади. Буйраклардан фильтрация йўли билан чиқиб кетади. Литий қон плазмасида 24 соатдан кейин 50% га камаяди, организмдан чиқиши асосан натрий ионлари миқдорига боғлиқ, агар улар микдори камайса, литий буйрак каналчаларида қайта сўрилади, унинг миқдори ошади. Агар натрий ионларининг миқдори ошса, литий организмдан тез чиқади, унинг микдори камаяди, шунинг учун литий билан даволашда сув, туз мувозанатини текшириб туриш лозим. Литий манияларни ҳамда депрессияларни (маниакал-депрессив психози) даволашда қўлланилади, нейролептиклардан фарқи — марказий нерв системасига седатив таъсир кўрсатмайди, шунинг учун бу модда қўлланганда бўшашиш, кайфиятнинг тушиб кетиши ҳоллари бўлмайди. Литий карбонат микдори ҳар бир бемор учун алоҳида белгиланади, қонда унинг миқдори 0,6 мэкв/л дан кам бўлиши ва 1,2—1,6 мэкв/л дан ошмаслиги керак, миқдори бундан кам бўлса, таъсири бўлмайди, бундан юқори бўлса, заҳарли таъсир кўрсатади. Даволаш мобайнида беморлар қонида литий миқдорини аниқлаб туриш лозим, таъсир доираси кенг бўлмаганлиги учун ножўя таъсирлар: диспептик ҳолатлар, мушакларнинг бўшашиши, қалтираш, чанқаш, кўп сийиш, қалқонсимон без фаолиятини ўзгариши мумкин. Моддани буйрак, қалқонсимон без касалликларида қўллаш ман этилади. Литийнинг миқдори ошганда ўткир заҳарланиш кузатилади: бемор қайт қилади, ичи кетади, оёкда туролмайди, талвасалар пайдо бўлади, оғир ҳолатларда кома юзага келади. Уткир заҳарланган беморга даво қилиш учун литийни организмдан чиқариш керак, бунинг учун диуретиклар, натрий гидрокарбонат қўлланади, шу билан бирга симптоматик даволаш лозим бўлади. Охирги йилларда литий моддалари эндоген аффектив касалликларни даволашда қўллана бошланди, улар алоҳида нормотимик гуруҳга бирлаштирилди. Литий тузларидан микалит, литий оксибутират ҳам маниакал ҳолатларни даволаш учун нормотимик модда сифатида қўлланилади. ТРАНКВИЛИЗАТОРЛАР Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling