Психотроп моддалар


хлордиазепоксид (элениум), седуксен (сибазон, диазепам), феназепам, тазепам (нозепам), мезапам (рудотель), тетразепам, мепротан, амизил, триоксазин


Download 187.5 Kb.
bet7/11
Sana15.07.2023
Hajmi187.5 Kb.
#1660392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР

хлордиазепоксид (элениум), седуксен (сибазон, диазепам), феназепам, тазепам (нозепам), мезапам (рудотель), тетразепам, мепротан, амизил, триоксазин. 

Транквилизаторлар марказий нерв системасига руҳиятга ўзига хос тинчлантирувчи-анксиолитик таъсир кўрсатади, қўрқув, ҳаяжон, безовталик, руҳан эзилиш, ғам-ташвиш туйғуларини камайтиради. Транквилизаторлар атарактик — руҳиятни тинчлантирадиган, хотиржамлик келтирувчи моддалар деб аталади. Моддаларнинг психозга қарши таъсири жуда кам. 

Кимёвий тузилиши жиҳатидан транквилизаторлар асосан бен-зодиазепин унумларидан иборат.




Транквилизаторларнинг кимёвий тузилиши. 

Моддаларнинг анксиолитик таъсири лимбик система билан боғлиқ, шу ерда ўзига хос бензодиазепин рецепторларни боғлаб, уларни қўзғатади. Бензодиазепин рецепторлари эса ГАМК рецепторларининг модулятори ҳисобланади, шу туфайли бензодиазепин рецепторларининг қўзғалиши ГАМК эргик тўқималари фаоллигини оширади, ГАМК — миметик таъсир кўрсатади, нейронлар фаоллигини сусайтиради. 

Транквилизаторлар марказий нерв системасининг қўзғатувчи ҳамда ҳаракатлантирувчи фаолиятини камайтиради. Анксиолитик, седатив таъсир туфайли бу моддалар уйқуга кетишни осонлаштиради, давомли тинч уйқу келтиради, шунинг учун бу моддалар болалар ва катталарда уйқу дори сифатида психоневроз ҳолатларида, юрак, меъда-ичак неврозида ҳамда хирургияда премедикация учун қўлланади. 

Бензодиазепинлар полисинаптик спинал рефлексларни тормозлаб, мушакларни бўшаштиради, булар марказий таъсир этувчи релаксантлар деб аталиши мумкин, талвасага қарши ҳамда наркотик моддалар таъсирини оширади. Транквилизаторлар скелет мушакларини, айниқса уларнинг тонуси ошганда бўшаштиради, болалардаги кўкйўталда талвасали йўтал хуружида, астмага наф қилади. Талвасага қарши модда сифатида эпилептик статусда, талваса келтирадиган моддалар билан заҳарланганда, энцефалит, менингит, юқумли касалликлар асосида келиб чиққан нейротоксикоз ҳамда ҳарорат ошиб кетганда юз берадиган талвасаларда қўлланади. Бензодиазепин моддаларнинг баъзилари гипоксияга қарши таъсир этади. Моддалар вегетатив нерв системасига таъсир кўрсатмайди, лекин анксиолитик ва седатив таъсири туфайли симпато-адренал система фаоллигини камайтиради, шунинг учун бу моддалар гипертония касаллигининг бошланғич босқичларида, стенокардияда, меъда-ичак ярасида ва бошқа психосоматик касалликларда қўлланади. Болалар амалиётида дудуқланиш, энурез, экзема, нейродермит, томирлар вегетатив дистониясида, мушаклар тиришганда қўлланади. 

Бензодиазепинлар меъда-ичак орқали яхши сўрилади, асосан энтерал ҳамда парентерал йўл билан юборилади. Организмда биотрансформацияга учрайди, уларнинг метаболитлари, конъюгантлари ҳамда ўзгармаган қисми буйрак ҳамда меъда-ичак орқали организмдан чиқйб кетади; моддалар кам заҳарли бўлса ҳам давомли қўлланганда ножўя таъсирлар: бош оғриғи, уйқучанлик, кўнгил айниши, аёлларда ҳайз циклининг ўзгариши, эркакларда потенциянинг камайиши, болаларда диққат-эътибор, хотиранинг сусайиши кузатилади. 

Давомли қўлланганда моддаларга ўрганиб, тобе бўлиб қолиш мумкин, уларнинг тератоген таъсири ҳам бор. 

Бензодиазепинлар бир-биридан фаоллиги, таъсир муддати, заҳарлилиги ва зарарлилиги билан фарқ қилади. Таъсир муддати бўйича бензодиазепинларни қуйидагича қаторлаш мумкин: феназепам, хлордиазепоксид, седуксен, тазепам


Download 187.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling