Психотроп моддалар


имизин, амитриптилин, ниаламид, трансамин


Download 187.5 Kb.
bet5/11
Sana15.07.2023
Hajmi187.5 Kb.
#1660392
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР

имизин, амитриптилин, ниаламид, трансамин 

Антидепрессантлар шизофрения, маниакал-депрессив психози, реактив психозларда учрайдиган депрессия синдромини, яъни қайғу-алам, тушкунлик, ғам-ғусса, сиқилиш, психомотор эзилишда, ассоциатив жараёнлар тормозланишини йўқотиш учун қўлланилади. 



Моддалар таъсир механизми бўйича икки гуруҳга бўлинади: 

1 .Моноаминлар таъсирини оширувчи (потенцирловчи) моддалар. 

2. Моноаминоксидаза ферментининг ингибиторлари.

Моноаминлар таъсирини оширувчи моддалар - имизин билан амитриптилин - уч циклли антидепрессантлар, тимолептиклар деб аталади (юнонча timos—руҳ, кўнгил, leptos—майин, нозик, нафис). 

—адренолитик, гистаминга қарши, миотроп таъсир кўрсатади.Тимолептиклар марказий нерв системасида медиаторлар норадреналин, серотониннинг қайта сўрилишига тўсқинлик қилади, рецепторларда уларнинг ҳажми, адренергик, серотонинергик таъсирлари ошиб боради. Медиаторларнинг ҳосил бўлишига, ажралишига ҳамда парчаланишига уч циклли антидепрессантлар таъсир кўрсатмайди, моддалар қайғу, ғам—ғусса, депрессия ҳолатларини йўқотиш билан бирга тинчлантирувчи—седатив хусусиятга эга. Моддалар марказий М-холинолитик,

Марказий нерв системасига таъсири бўйича имизин ҳамда амитриптилин аминазинга ўхшаб кетади. Моддалар меъда-ичакдан яхши сўрилади, ичишга буюрилади еки парентерал йўл орқали юборилади. Депрессияларда имизиннинг таъсири 2-3 ҳафтадан кейин бошланади. Имизиннинг ножўя таъсирлари М-холинолитик, атропинга ўхшаш таъсири билан боғлиқ — оғиз қурийди, кўзни аккомодацияси ўзгаради, юрак уриши тезлашади, қабзият пайдо бўлади, сийдик тутилади, қон босими пасайиб, ортостатик коллапс юз бериши мумкин. Имизин васваса ва галлюцинацияларни қўзғатиши ва уйқусизликни пайдо қилиши мумкин. Уйқусизликнинг олдини олиш учун имизин куннинг биринчи ярмида қўлланилиши лозим. Имизиннинг микдори ошса, кучли тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ёки, аксинча, қўзғалиш жараёнларини ҳаяжонланиш, уйқусизлик, галлюцинацияларни ошириб юборади, шу билан бирга бош оғриғи, қалтираш, аллергик жараёнлар, сарғайиш ҳоллари рўй беради. 



Амитриптилин юқори даражада депрессияга қарши ҳамда психоседатив таъсирга эга, М—холинолитик, гистаминга қарши таъсири имизиндан кучлироқ. Амитриптилин асосан эндоген депрессияларда, ҳаяжон, қайғу-ҳасрат ҳолатларида қўлланади. Бу модда васваса, галлюцинацияларни имизинга ўхшаб зўрайтирмайди. Амитриптилиннинг таъсири 10—14 кундан кейин бошланади. Тинчлантириш хусусияти бўлгани учун имизинга нисбатан ножўя таъсирлари камроқ бўлади, уйқуни бузмайди, шунинг учун уни кун мобайнида, кечқурун ётишдан олдин ҳам қўллаш мумкин. 







Download 187.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling