Психотроп моддалар
фенамин, меридил, сиднокарб, кофеин
Download 187.5 Kb.
|
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кимёвий жиҳатдан 4 гуруҳга бўлинади: 1. Фенилалкиламин унумлари — фенамин. 2. Пиперидин унумлари—меридил.
фенамин, меридил, сиднокарб, кофеин
Моддалар марказий нерв системани юқори бўлимлари тонусини ошириб, кайфиятни, психомотор фаолликни, ақлий ва жисмоний фаолиятни (айниқса толиққанда) кўтаради, уйқуга эҳтиёжни, наркотик ва ухлатувчи моддалар таъсирини камайтиради. Кимёвий жиҳатдан 4 гуруҳга бўлинади: 1. Фенилалкиламин унумлари — фенамин. 2. Пиперидин унумлари—меридил. 3. Сидномимин унумлари—сиднокарб. 4. Ксантин унумлари—кофеин. Психостимуляторларнинг кимёвий тузилиши. Фенамин —фенилалкиламинларнинг унуми бўлиб, кимёвий тузилишига кўра адреналин, норадреналинга ўхшаб кетади, гематоэнцефалик тўсиқдан осон ўтиб, марказий нерв системасига таъсир кўрсатади. Фенаминнинг марказий нерв системасини қўзғатувчи таъсири ретикуляр формациянинг бош мияга фаолловчи таъсирини ошириши билан боғлиқ. Медиаторлар норадреналин ва дофаминни пресинаптик нерв охирларидан, айниқса миянинг катехоламинларга бой бўлимларидан—ўрта мия, гипоталамусдан ажралишини оширади, шунинг учун фенамин марказий таъсир этувчи билвосита адреномиметик деб аталади. Катехоламинлар ажралишининг кўпайиши нейронлараро ўтказувчанликни оширади. Фенаминнинг таъсир механизмида кимёвий жиҳатдан норадреналинга ўхшаши ҳам аҳамиятга эга, модда адренорецепторларни бевосита қўзғатиши мумкин. Фенамин мия пўстлоғига қўзғатувчи таъсир кўрсатади, кичик миқдори шартли рефлексларни ошириб юборади. Фенамин қўлланилганда табиий уйқу босқичлари ўзгаради, тез уйқунинг вақти камаяди, қўллаш тўхтатилгандан кейин уйқунинг нормал ҳолатга келиши бир неча ойларга чўзилиб кетади. Фенамин туфайли ақдий ва жисмоний фаолият ошса ҳам, мураккаб масалаларни ечишда хатолар фоизи камаймайди. Фенамин нафас марказини, орқа миянинг полисинаптик, моносинаптик рефлексларини қўзғатади, гипоталамусдаги овқатга тегишли марказга ҳам таъсир этиб, иштаҳани камайтиради, лекин кучли марказий қўзғатувчи бўлгани учун иштаҳани камайтирадиган модда сифатида қўлланмайди. -адренорецепторларни ҳам қўзғатади, шунинг учун қон босими, қонда қанднинг микдори ошади, бронхлар ва меъда-ичак шиллиқ қаватлари бўшашади, бачадон тонуси пасайиб кетади.Фенамин фақат марказий нерв системасидаги адренорецепторларни эмас, четдаги Фенамин асосан нерв субдепрессияларида, нарколепсия, уйқучанлик — гиперсомияда ҳамда толиққанда меҳнат қобилиятини ошириш учун қўлланади. Фенаминнинг қўзғатувчи таъсири катта энергия сарф бўлиши туфайли келиб чиқади, модда қўллангандан кейин куч-қувват асли ҳолига келиши учун тўла-тўкис дам олиш керак бўлади. Фенамин фақат оғиз орқали юборилади, ичак шиллиқ қаватидан яхши сўрилади, организмда бир қисми биотрансформацияга учрайди; ўзгармаган фенамин ва унинг метаболитлари буйрак орқали чиқиб кетади. Узоқ вақт қўлланганда фенамин органйзмда тўпланади — кумуляцияга учрайли, бу моддага ўрганиш баъзи ҳолатларда тобеликка олиб келади. Фенаминнинг миқдори ошганда уйқусизлик, безовталаниш, тахикардия, юракнинг нотекис уриши пайдо бўлади, моддани атеросклероз, гипертония, қандли диабетда, қарияларда қўллаш ман этилади. Болаларга айниқса 10 ёшгача фенамин, умуман психостимуляторлар кам қўлланади, чунки болаларда фенамин бутунлай тескари пародоксал таъсир кўрсатиши, тобелик пайдо қилиши мумкин. Пиперидин унумларидан пиридрол, меридил марказий нерв системасини қўзғатиш хусусияти жиҳатидан фенаминга яқин туради, моддаларнинг периферик адреномиметик таъсири деярли йўқ, юрак ва қон томир ситемасига ножўя таъсирлар кўрсатмайди.
Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling