Психотроп моддалар
Download 187.5 Kb.
|
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
- Bu sahifa navigatsiya:
- Артериал босим Руҳий тобеликнинг ривожланиши
Сидномимин унумларидан сиднокарбнинг руҳиятни қўзғатувчи таъсири аста-секин бошланиб, узоқроқ давом этади ҳамда периферик таъсир кўрсатмайди. Ксантин унумларига чой барги, кофе, кола, какао уруғидан олинадиган кофеин алкалоиди киради. Кофеинни соф психостимулятор деб атаб бўлмайди, чунки бу модданинг аналептик хусусияти ҳам бор — юрак, нафас ва қон томирлар марказини қўзғатади. Кофеин тўғридан — тўғри мия пўстлоғига стимулловчи таъсир кўрсатади. Кофеиннинг руҳий фаолиятни қўзғатиши, ақлий ва жисмоний фаолиятни, тетиклик ва бардамликни пайдо қилиши, уйқуни қочириш механизми юқорида келтирилган психостимуляторлардан фарқ қилади. Кофеин фосфодиэстераза ферменти фаоллигини камайтириб, ҳужайраларда циклик АМФ ҳажмини оширади. Циклик АМФ эса иккиламчи медиатор ҳисобланади, модда туфайли биоген дори моддаларининг таъсири юзага чиқади; циклик АМФ тўқима ва аъзоларда гликогенолиз, метаболик жараёнларни оширади. Кофеиннинг кимёвий тузилиши аденозинга ўхшаш бўлгани туфайли унинг ўрнига (конкурент антагонизм) миядаги аденозин рецепторларни боғлаб олади. Аденозин эса мияда қўзғалиш жараёнларини камайтирадиган омил ҳисобланади. Кофеин аденозиннинг ўрнига адренорецепторларни боғлагани туфайли қўзғатиш жараёнлари ошиб боради. Агар кофеин давомли қўлланса, янги аденозин рецепторлар ҳосил бўлиб, кофеиннинг таъсири камайиб боради. Шу билан бирга кофеин қўлланиши бирдан тўхтатилса, аденозин бутун аденозин рецепторларини қамраб олади, кофеин учун бўш рецепторлар қолмайди, натижада уйқучанлик, толиқиш, депрессия ҳолатлари пайдо бўлади, қон босими пасайиб кетади. Кофеин психостимулятор сифатида толиққанда, руҳий ва жисмоний фаолиятни ошириш, уйқучанликни камайтириш учун, шунингдек наркотик моддалар билан заҳарланганда қўлланади. Болаларда кофеин энурезда — сийдик тутиш қобилияти пасайиб кетганда қўлланади. Кофеиннинг сувда эрийдиган тузлари ичакдан яхши сўрилади, энтерал ҳамда парентерал йўллар орқали қўлланилади. Кўпинча кофеин оғриқ қолдирувчи комбинирланган таблеткалар таркибида бўлади. Кофеин бош миянинг ички босимини пасайтиради, шунинг учун марказий нерв системаси шикастланганда, инфекция билан зарарланганда қўлланилади. Кофеинни қон босими ошганда, атеросклероз, уйқусизлик, глаукомада қўллаш ман этилади. Кофеинга, айниқса аччиқ чой, кофе ичишга ўрганиб қолиш, психик тобелик пайдо бўлиши мумкин. Кофеин қуйидаги ножўя таъсирлар: кўнгил айниш, қусиш, безовталик, юракнинг тез уриши, уйқусизлик каби ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling