Психотроп моддалар
натрий бромид, калий бромид, валериана моддалари
Download 187.5 Kb.
|
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
натрий бромид, калий бромид, валериана моддалари
Моддалар мия пўстлоғида тормозланиш жараёнларини ошириб, уларни жамлаб чуқурлаштиради, марказий нерв системасига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади, айниқса нерв системаси қўзғалувчанлиги ошганда сезиларли бўлади, тормозловчи ва қўзғалувчанлик жараёнлари мувозанати тўғриланади. Моддаларнинг таъсири нерв ситемасининг тури ҳамда фаоллигига боғлиқ. Седатив моддалар невроз, неврастения, уйқусизлиқда қўлланади. Бромидлар асосан оғиз орқали юборилади, меъда-ичакда яхши сўрилади, организмда ҳужайралардан ташқари тақсимланади, буйраклар орқали секин чиқиб кетади. Бромидлар организмда тўпланиш хусусиятига эга: бромнинг қонда 50% камайиши 12 кунга тўғри келади, қолгани бир ойгача аниқланади. Буйраклардан ташқари, бром ичак, тери ва сут безлари орқали чиқиб кетади. Давомли қўлланганда бромидлар организмда тўпланиб қолиши натижасида сурункали заҳарланиш мумкин, бунда «бромизм» ҳолати рўй беради. Бромизм ҳолатида организм тормозланади, бўшашиш, хотиранинг сусайиши, диққатнинг камайиши, тумов, конъюнктивит, терида қичишиш, тошмалар пайдо бўлади. Бромизмни даволаш учун катта миқдорда хлоридлар—натрий хлорид (10—90 r суткага) билан сув (3—5 л суткага) қўлланади. Тери, оғиз, ичакни вақти-вақти билан тозалаб туриш керак. Сийдик ҳайдовчи моддалар ҳам қўлланади. Болалар амалиётида қўллаш учун бром эритмаси мевалар шарбати билан бирга қўшилган ҳолда чиқарилади.
ПСИХОСТИМУЛЯТОРЛАР Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling