Психотроп моддалар
Download 187.5 Kb.
|
ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
Психотроп моддалар
Асосан психозларда қулланади Асосан психоневрозларда қўлланади Нейролептиклар< Психоседатив таъсир > Транквилизаторлар Антидепрессантлар< Психостимулловчи таъсир > Психостимуляторлар Литий тузларининг психоседатив ва психостимулловчи таъсири йўқ. НЕЙРОЛЕПТИКЛАР аминазин, этаперазин, трифтазин, фторфеназин, хлорпротиксен, галоперидол, клозапин Нейролептиклар психозга қарши, марказий нерв системани тинчлантирувчи (седатив) ҳамда вегетатив хусусиятларга эга. Психозга қарши таъсирда моддаларнинг галлюцинациялар (йўқ нарсаларнинг кўзга кўриниши, эшитилиши), алахлаш, қўрқув, тажовузкорона ҳаракатларни камайтириши тушунилади. Нейролептикларнинг психозга қарши таъсир механизми лимбик системада жойлашган дофаминорецепторларни, асосан Д2-рецепторларни фалажлаши билан боғлиқ. Руҳий ўзгаришлар нейролептикларнинг тинчлантирувчи — седатив таъсири туфайли ҳам камаяди. Уларнинг седатив таъсир механизми ретикуляр формацияда жойлашган норадренергик рецепторларни боғлаб, нерв импульсларининг четда (периферияда) жойлашган ўзига хос афферент йўлларидан ретикуляр формациянинг нейронларига ўтишига тўсқинлик қилиши билан боғлиқ. Нейролептиклар дофамин, норадреналинга сезувчан рецепторларни боғлашдан ташқари, ушбу медиаторларнинг ажралишига ҳамда қайта сўрилишига тўсқинлик қилади. Нейролептиклар асабни тинчлантирувчи моддаларни, наркотик анальгетиклар, умумий ҳамда маҳаллий анестетиклар, этанолнинг таъсирини оширади, яъни потенцирловчи таъсирга эга. Седатив таъсир бўйича нейролептиклар наркоз юзага келтирувчи ҳамда ухлатувчи моддалардан фарқ қилади. Нейролептиклар қўлланганда ташқи қўзғатишларга адекват жараён сақланиб қолади, уларнинг юқори миқдори ҳам наркоз ҳолатини юзага келтирмайди. Нейролептиклар триггер соҳада жойлашган дофамин рецепторларини боғлаб, қайт қилишга қарши таъсир кўрсатади, булар марказий таъсир этувчи қусишга қарши моддалар деб аталади. Нейролептиклар гипоталамусда жойлашган адрено — ҳамда серотонинорецепторларни боғлаб, четда жойлашган қон томирларини кенгайтиради, иссиклик ажралишини оширади, тўқималарда оксидланиш ферментлари фаоллигини, иссиқлик ҳосил бўлишини камайтиради, ҳароратни пасайтирувчи хусусиятга эга. Кимёвий тузилишига кўра нейролептиклар 4 гуруҳга-фенотиазин, бутирофенон, тиоксантен, дибензодиазепин унумларига бўлинади. Download 187.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling