Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 0.79 Mb.
bet124/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

Гиёвандлик воситалари - "Гиёвандлик воситалари тўгрисида"ги БМТнинг 1961 йилги Ягона Конвенциясининг I ва II Рўйхатларига киритилган табиий ёки сунъий тайёрланган хар кандай гиёвандлик воситалари, "1961 йилги "Гиёвандлик воситалари тўгрисида"ги Ягона Конвенцияга тузатишлар хакида"ги 1972 йилги Протоколга асосан киритилган тузатишлар билан бирга.
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан конунга хилоф равишда фойдаланишдаги кўп микдор - тегишли давлат органининг хулосасига мувофик белгиланади.
Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалардан конунга хилоф равишда фойдаланишдаги озгинадан кўпрок микдор - тегишли давлат органининг хулосасига мувофик белгиланади.
Давлат сири - ошкор этилиши республика харбийиктисодий салохиятининг сифат холатига салбий таъсир этиши ёки Ўзбекистон Республикасининг мудофаа кобилияти, давлат хавфсизлиги, иктисодий ва сиёсий манфаатлари учун бошка огир окибатлар келтириб чикариши мумкин бўлган маълумотлар.
Давлат сирлари - давлат томонидан кўрикланадиган ва махсус рўйхатлар билан чеклаб кўйилган ўта мухим, мутлак махфий ва махфий харбий, сиёсий, иктисодий, илмийтехникавий ва бошка маълумотлардир. Ўзбекистон Республикасининг давлат сирлари: давлат, харбий ва хизмат сирига бўлинади.
Жуда кўп зарар - энг кам ойлик иш хакининг юз баравари ва ундан ортик бўлган зарар микдори.
Жуда кўп микдор - энг кам ойлик иш хакининг юз баравари ва ундан ортик бўлган микдор.
Катта экин майдони - 1000 квадрат метр ва ундан ортик бўлган экин майдони.
Кўп бўлмаган зарар - энг кам ойлик иш хакининг беш бараваридан ўн бараваригача бўлган зарар.
Кўп микдор - энг кам ойлик иш хакининг ўттиз бараваридан юз бараваригача бўлган микдор.
Кўп микдордаги зарар - энг кам о￿лик иш хакининг ￿ттиз бараваридан юз бараваригача бўлган микдордаги зарар.
Кўпчилик учун хавфли усул - ўт кўйиш, портлатиш, сув бостириш ва одамлар халок бўлиши ёки кўп микдорда зарар етказиш хавфини тугдирадиган бошка усуллар.
Мансабдор шахс - ташкилий - бошкарув ёки маъмурийхўжалик ваколатлари берилган ва масъул мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс.
Масъул мансабдор шахс:
1) хокимият вакиллари;
2) давлат корхонаси, муассасаси ёки ташкилотларида сайлаш ёки тайинлаш бўйича доимий ёхуд вактинча ташкилий бошкарув ёхуд маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш билан боглик лавозимларни эгаллаб турган ва юридик ахамиятга эга харакатларни содир этишга ваколат берилган шахслар;
3) мулкчиликнинг бошка шаклларидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рахбарлари, давлат бошкаруви юзасидан белгиланган тартибда хокимият ваколати берилган жамоатчилик вакиллари;
4) иккинчи бандда назарда тутилган вазифаларни фукароларнинг ўзини-ўзи бошкариш органларида бажариш билан боглик мансабларни эгалловчи шахслар.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling