Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги


Download 0.79 Mb.
bet24/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

64-модда. Жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги
муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод килиш

Агар жиноят содир этилган кундан бошлаб куйидаги муддатлар:


а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб - уч йил;
б) унча огир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб - беш йил;
в) огир жиноят содир этилган кундан бошлаб - ўн йил;
г) ўта огир жиноят содир этилган кундан бошлаб (ушбу модданинг еттинчи кисмида назарда тутилган хол бундан мустасно) - ўн беш йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод килинади.
Жавобгарликка тортиш муддати жиноят содир этилган кундан бошлаб хукм конуний кучга кирган кунгача хисобланади.
Агар жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликка тортилган шахс тергов ёки суддан яширинса, муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Айбдор ушланган ёки айбини бўйнига олиб арз килган кундан бошлаб муддатнинг ўтиши кайтадан тикланади.
Агар огир ёки ўта огир жиноят содир этган шахс ушбу моддада назарда тутилган муддатлар ўтмасдан касддан янги жиноят содир этса, муддатнинг ўтиши узилади. Бундай холда жавобгарликка тортиш муддатлари янги жиноят содир этилган кундан бошлаб хисобланади. Колган холларда, агар шахс жавобгарликка тортиш муддатлари ўтмасдан янги жиноят содир этса, бу муддатлар хар бир жиноят учун алохида хисобланади.
Агар жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Содир этилган жиноят учун ушбу Кодекс Махсус кисмининг моддасида ўлим жазоси тайинлаш назарда тутилган бўлса, жавобгарликка тортиш муддатларини кўллаш масаласи суд томонидан хал килинади. Агар суд жавобгарликка тортиш муддатини кўллашни лозим топмаса, ўлим жазоси ўрнига озодликдан махрум килиш жазоси тайинланади.
Ушбу моддада назарда тутилган муддатлар тинчлик ва инсониятнинг хавфсизлигига карши жиноят содир этган шахсларга нисбатан кўлланилмайди.
65-модда. Килмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўкотганлиги
муносабати билан жавобгарликдан озод килиш

Ишни тергов килиш ёки судда кўриш вактида шароит ўзгарганлиги туфайли содир этилган килмиш ўзининг ижтимоий хавфлилигини йўкотган деб топилса, жиноят содир этган шахс жавобгарликдан озод килиниши мумкин.


Ишни тергов килиш ёки судда кўриш вактида шароит ўзгарганлиги туфайли жиноят содир этган шахс ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўкотган деб топилса, жавобгарликдан озод килиниши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling