Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 0.79 Mb.
bet20/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

ХI БОБ. ЖАЗО ТАЙИНЛАШ

54 модда. Жазо тайинлашнинг умумий асослари


55 модда. Жазони енгиллаштирувчи холатлар
56 модда. Жазони огирлаштирувчи холатлар
57 модда. Енгилрок жазони тайинлаш
58 модда. Тамом бўлмаган ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар учун жазо тайинлаш
59 модда. Бир неча жиноят содир этганлиги учун жазо тайинлаш
60 модда. Бир неча хукм юзасидан жазо тайинлаш
61 модда. Жазоларни кўшишни хисоблаш коидалари
62 модда. Дастлабки камок вактини хисобга олиш
63 модда. Жазо муддатларини хисоблаш
54-модда. Жазо тайинлашнинг умумий асослари

Жиноят содир этишда конунда белгиланган тартибда айбли деб топилган шахс жазога тортилади. Суд ушбу Кодекс Махсус кисмининг жиноят содир этганлик учун жавобгарлик назарда тутилган моддасида белгиланган доирада Умумий кисмининг коидаларига мувофик жазо тайинлайди.


Суд жазо тайинлашда содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасини, килмишнинг сабабини, етказилган зарарнинг хусусияти ва микдорини, айбдорнинг шахсини хамда жазони енгиллаштирувчи ва огирлаштирувчи холатларни хисобга олади.
55-модда. Жазони енгиллаштирувчи холатлар

Куйидаги холатлар жазони енгиллаштирувчи холатлар деб топилади:


а) айбни бўйнига олиш тўгрисида арз килиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш;
б) етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф килиш;
в) огир шахсий, оилавий шароитлар окибатида ёки бошка мушкул ахволда жиноят содир этиш;
г) мажбурлаш ёки моддий томондан, хизмат жихатидан ёхуд бошка жихатдан карамлик сабабли жиноят содир этиш;
д) жабрланувчининг зўрлик, огир хакорат ёки бошкача гайриконуний харакатлари туфайли вужудга келган кучли рухий хаяжонланиши холатида жиноят содир этиш;
е) зарурий мудофаанинг, охирги заруратнинг асосли чегарасидан четга чикиб жиноят содир этиш, ижтимоий хавфли килмишни содир этган шахсни ушлашда, касб ёки хўжалик фаолиятига боглик бўлган асосли таваккалчиликда зарар етказиш;
ж) вояга етмаганнинг жиноят содир этиши;
з) хомиладор аёлнинг жиноят содир этиши;
и) жабрланувчининг гайриконуний ёки ахлокка зид хулк-атвори таъсири остида жиноят содир этиш.
Жазо тайинлашда суд ушбу моддада назарда тутилмаган бошка холатларни хам енгиллаштирувчи холат деб топиши мумкин.
Енгиллаштирувчи холат ушбу Кодекс Махсус кисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда хисобга олинмайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling