Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Хизмат бўйича чеклаш


Download 0.79 Mb.
bet17/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

47-модда. Хизмат бўйича чеклаш

Хизмат бўйича чеклаш - офицерлар таркибига кирувчи харбий хизматчи, прапоршчик, мичман ва харбий хизматни контракт бўйича ўтаётган харбий хизматчини суд хукмида кўрсатилган муддат давомида муайян хукук ва имтиёзлардан махрум килиб, пул таъминотининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача бўлган микдорини давлат даромади хисобига ушлаб колишдан иборатдир.


Хизмат бўйича чеклаш жазо чораси ушбу Кодекс Махсус кисмининг моддасида назарда тутилган холларда икки ойдан уч йилгача муддатга кўлланилади. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят ёки огир окибатларни келтириб чикармаган эхтиётсизлик оркасида содир этилган жиноят учун суд иш холатлари ва махкумнинг шахсини хисобга олган холда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш, камок ёки ахлок тузатиш ишлари жазоси ўрнига шу муддатга хизмат бўйича чеклаш жазосини кўллаши мумкин.
Хизмат бўйича чеклаш тарикасидаги жазони ўташ муддати давомида махкумнинг мансабини, харбий ёки махсус унвонини ошириш мумкин эмас, жазони ўтаган вакт эса, унинг кўп йил ишлаганлик, навбатдаги харбий ёки махсус унвон хамда пенсия олиш учун асос бўладиган хизмат муддатига кўшилмайди.
48-модда. Камок

Камок - шахсни батамом ажратган шароит остида саклашдан иборат бўлиб, бир ойдан олти ойгача муддатга белгиланади.


Модданинг иккинчи кисми ЎзР 27.12.1996 й. N 357-I Конуни асосида ўз кучини йўкотган
49-модда. Интизомий кисмга жўнатиш

Интизомий кисмга жўнатиш - муддатли харбий хизматчиларни суд томонидан белгиланган муддат мобайнида ички тартиби анча каттик бўлган махсус харбий кисмга жойлаштириш оркали, муайян хукук ва имтиёзлардан махрум этишдир.


Интизомий кисмга жўнатиш жазоси ушбу Кодекс Махсус кимининг моддасида назарда тутилган холларда уч ойдан бир йилгача муддатга кўлланилади. Суд иш холатлари ва махкумнинг шахсини хисобга олган холда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш жазоси ўрнига шу муддатга интизомий кисмга жўнатиш жазосини кўллаши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling