Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 0.79 Mb.
bet19/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

51-модда. Ўлим жазоси

Отиб ўлдириш тарикасидаги ўлим жазоси факат жавобгарликни огирлаштирадиган холатларда касддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи кисми), агрессия (151-модданинг иккинчи кисми), геноцид (153-модда), терроризм (155-модданинг учинчи кисми) учун белгиланади. (ЎзР 29.08.1998 й. 681-I-сон Конуни тахриридаги кисм, ЎзР 20.08.1999 й. 832-I-сон Конуни тахриридаги кисм, ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)


Ўлим жазоси аёлга, олтмиш ёшдан ошган эркакка ва ўн саккиз ёшга тўлмасдан жиноят содир этган шахсга нисбатан тайинланиши мумкин эмас. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Ўлим жазоси афв этиш тартибида йигирма беш йил муддатга озодликдан махрум килиш билан алмаштирилиши мумкин.
52-модда. Харбий ёки махсус унвондан махрум килиш

Харбий ёки махсус унвонга эга бўлган шахс огир ёки ўта огир жиноят учун хукм килинганида суд хукми билан мазкур унвондан махрум килиниши мумкин.


Олий харбий ёки махсус унвонга ёхуд Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотига эга бўлган шахс огир ёки ўта огир жинояти учун хукм килинганида суднинг хукм асосида киритадиган такдимномасига биноан мазкур унвон ёки мукофотдан махрум килиниши мумкин.
ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конунига мувофик 53-модда чикариб ташланган


53-модда. Мол-мулкни мусодара килиш

Мол-мулкни мусодара килиш махкумнинг мулки бўлган мол-мулкнинг хаммасини ёки муайян кисмини хак тўламасдан мажбурий равишда давлат мулкига ўтказишдан иборатдир.


Мол-мулкни мусодара килиш суд томонидан факат ушбу Кодекс Махсус кисмининг моддасида назарда тутилган бўлсагина тайинланиши мумкин.
Махкумнинг оиласи нормал турмуш кечириши учун зарур бўлган уй-жой, квартира, уй анжомлари хамда жихозлари, кийимлар ва бошка буюмлар мусодара килинмайди.
Турар жойлар ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойлар, мулк шаклидан катъи назар, давлатга хоинлик килиш, конституциявий тузумга, Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз килиш, терроризм, кўпорувчилик жиноятлари содир этиш учун фойдаланилган ёхуд бу жиноятлар касддан одам ўлдириш, боскинчилик, талончилик ёки бошка огир, ўта огир жиноятлар билан боглик бўлган холларда - бу жойлар давлат фойдасига мусодара килинади. (ЎзР 15.04.1999 й. 772-I-сон Конуни тахриридаги кисм)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling