Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Жазо тушунчаси ва максадлари


Download 0.79 Mb.
bet15/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

42-модда. Жазо тушунчаси ва максадлари

Жазо жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан давлат номидан суд хукми билан кўлланадиган ва махкумни конунда назарда тутилган муайян хукук ва эркинликлардан махрум килиш ёки уларни чеклашдан иборат мажбурлов чорасидир.


Жазо махкумни ахлокан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўскинлик килиш хамда махкум, шунингдек бошка шахслар янги жиноят содир этишининг олдини олиш максадида кўлланилади.
43-модда. Жазо тизими

Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан куйидаги асосий жазолар кўлланилиши мумкин:


а) жарима;
б) муайян хукукдан махрум килиш;
в) ахлок тузатиш ишлари;
г) хизмат бўйича чеклаш;
д) камок;
е) интизомий кисмга жўнатиш;
ж) озодликдан махрум килиш;
з) ўлим жазоси.
Махкумларга асосий жазолардан ташкари харбий ёки махсус унвондан махрум килиш тарзидаги кўшимча жазо хам кўлланилиши мумкин: (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
а) харбий ёки махсус унвондан махрум килиш;
б) мол-мулкни мусодара килиш.
Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий кисмга жўнатиш тарикасидаги жазолар факат харбий хизматчиларга нисбатан кўлланилади.
Муайян хукукдан махрум килиш факат асосий жазо сифатидагина эмас, балки кўшимча жазо тарикасида хам кўлланилиши мумкин.
44-модда. Жарима

Жарима айбдордан давлат даромадига ушбу Кодексда белгиланган микдорда пул ундиришдир.


Жарима энг кам ойлик иш хакининг беш бараваридан олти юз бараваригача микдорда белгиланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Агар махкум жазо тарикасида тайинланган жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бўйин товласа, суд жариманинг тўланмаган микдорини ахлок тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки камок тарикасидаги жазо билан алмаштиради. Бундай холда ахлок тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклаш жазосининг хар бир ойи энг кам ойлик иш хакининг икки баравари микдордаги жаримага тенглаштирилиб, уч йилдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади. Камокнинг хар бир ойи эса, энг кам ойлик иш хакининг ўн баравари микдоридаги жаримага тенглаштирилиб, олти ойдан кўп бўлмаган муддатга тайинланади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling