Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


УЧИНЧИ БЎЛИМ КИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ


Download 0.79 Mb.
bet12/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

УЧИНЧИ БЎЛИМ КИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ
ИСТИСНО КИЛАДИГАН ХОЛАТЛАР
IХ БОБ. КИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО
КИЛАДИГАН ХОЛАТЛАР ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ

35 модда. Килмишнинг жиноийлигини истисно киладиган холатлар тушунчаси


36 модда. Кам ахамиятли килмишлар
37 модда. Зарурий мудофаа
38 модда. Охирги зарурият
39 модда. Ижтимоий хафли килмиш содир этган шахсни ушлаш вактида зарар етказиш
40 модда. Буйрук ёки бошка вазифани ижро этиш
41 модда. Касб ёки хўжалик фаолиятига боглик асосли таввакалчилик
35-модда. Килмишнинг жиноийлигини истисно киладиган
холатлар тушунчаси

Килмишда ушбу Кодексда назарда тутилган аломатлар расмий жихатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, гайриконуний ёки айбли бўлмаса, килмишнинг жиноийлигини истисно киладиган холатлар деб топилади.


Куйидаги холатлар, яъни кам ахамиятли килмишлар; зарурий мудофаа; охирги зарурат; ижтимоий хавфли килмиш содир этган шахсни ушлаш чогида зарар етказиш; буйрукни ёки бошкача тарздаги вазифани бажариш; касб ёки хўжалик фаолияти билан боглик бўлган асосли таваккалчилик жиноятни истисно килувчи холатлар деб топилади.
36-модда. Кам ахамиятли килмишлар

Гарчи ушбу Кодексда жиноят сифатида назарда тутилган килмишнинг аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам ахамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган харакат ёки харакатсизлик жиноят деб топилмайди.


37-модда. Зарурий мудофаа

Зарурий мудофаа холатида содир этилган, яъни мудофааланувчи ёхуд бошка кишининг шахси ёки хукукларини, жамият ёки давлат манфаатларини конунга хилоф тажовузлардан тажовузчига зарар етказган холда химоя килиш чогида килинган харакат, агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чикилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.


Тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофик келмайдиган мудофаа, зарурий мудофаа чегарасидан четга чикиш деб топилади.
Бошка шахсларга ёки хокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат килиш ёхуд тажовуздан ўзга йўсинда кутулиш имконияти бор-йўклигидан катъи назар, зарурий мудофаа хукуки шахсга тегишлидир.
Зарар етказиш максадида касддан хужум килиш истагини кўзгатиш зарурий мудофаа деб топилмайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling