Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 0.79 Mb.
bet11/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

33-модда. Жиноятлар мажмуи

Ушбу Кодекс Махсус кисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли кисмларида назарда тутилган, жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий килмишни содир этиш, агарда улардан бирортаси учун хам шахс судланган бўлмаса, жиноятлар мажмуи деб топилади.


Агар шахс содир этган килмишда ушбу Кодекс Махсус кисми айни бир моддасининг турли кисмларида назарда тутилган жиноятларнинг аломатлари мавжуд бўлса, у модданинг огиррок жазо белгиланган кисми бўйича жавобгарликка тортилади.
34-модда. Рецидив жиноят

Шахснинг илгари касддан содир этган жинояти учун судланганидан кейин касддан янги жиноят содир этиши рецидив жиноят деб топилади.


Илгари хукм килинган жиноятига ўхшаш жиноят содир этган, ушбу Кодексда алохида кўрсатилган холларда эса, Махсус кисмнинг бошка моддалари билан хам хукм килинган шахснинг касддан янги жиноят содир этиши хавфли рецидив жиноят деб топилади.
Беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланиши мумкин бўлган касддан янги жиноят содир этиш, яъни:
а) илгари ўта огир жинояти учун ёки икки марта огир жинояти учун хукм килиниб, уларнинг хар бири учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланган шахс томонидан ўта огир жиноят содир этилиши;
б) илгари огир жинояти учун икки марта хукм килинган ёки олдин-кейинлигидан катъи назар, огир ёки ўта огир жиноятлар учун уларнинг хар бирига беш йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан махрум килиш жазоси тайинланган шахснинг огир жиноят содир этиши ўта хавфли рецидив жиноят деб топилади.
Суднинг хукми билан шахс ўта хавфли рецидивист деб топилиши мумкин.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўгрисидаги масала хал килинаётган вактда унинг бошка давлатлар судларининг хукмлари бўйича судланганлиги хам хисобга олиниши мумкин.
Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш тўгрисидаги масала хал килинаётган вактда унинг ўн саккиз ёшга тўлгунга кадар содир этган жинояти учун судланганлиги, шунингдек конунда белгиланган тартибда судланганлик мухлатларининг ўтиб кетганлиги ёки олиб ташланган судланганлиги инобатга олинмайди.
Ушбу Кодекс Махсус кисмининг ўта хавфли рецидивист томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддалари шахс ушбу жиноятни содир этгунга кадар конунда белгиланган тартибда ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлсагина кўлланилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling