Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Download 295.41 Kb.
bet16/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Таълимнинг илмийлиги принсипи
Таълим жараёнига фан- техниканинг энг сўнгги ютуқларини жорий қилиш асосида бўлинмаларнинг жанговар салоҳиятини доимо ошириб бориш ва доимий жанговар шайлигини таъминлаш - таълимнинг илмийлиги принсипининг асосий талабидир.
Таълимнинг илмийлиги принсипига қўйиладиган асосий талабларни қуйидагича кўрсатиш мумкин:
билимлар, фактларнинг ҳаққонийлиги;
таълим олувчилар эгаллайдиган билимларнинг ҳозирги замон фанлари, техника, педагогика, психология каби фанлар ютуқлари билан мослиги;
таълим шакилари ва методларининг замонавий фан ютуқларига мувофиқлиги.


Қўшинларни жангда зарур ҳаракатларга ўргатиш принсипи
Қўшинларни жангда зарур ҳаракатларга ўргатиш принсипи аскарларнинг таълими жараёнини мамлакатимиз Мудофаа доктринаси ва ҳарбий фан кўрсатмалари асосида, ҳарбий низомлар талаблари асосида ташкил этишни кўзда тутади.
Қўшинларни жангда зарур ҳаракатларга ўргатиш принсипининг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:
ҳарбий хизматчиларнинг ҳозирги замон уруши хусусиятларини билиши;
шахсий таркибнинг юқори даражадаги техник, тактик, ижтимоий сиёсий ва руҳий тайёргарлигига эришишини таъминлаш;
жанговар тайёргарликни кучайтириш;
ўқиш шароитини жанговар шароитга яқинлаштириш;
аскарларни тез, шиддатли ҳаракат қилишга, нишонни биринчи отишдаёқ мўлжалга олишга, биринчи ҳужумдаёқ ғалаба қозонишга ўргатиш;
аскарлари жисмоний, руҳий ва ғоявий чиниқтириш ва ҳоказо.


Таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги принсипи
Таълим олувчиларнинг онглилиги ва фаоллиги уларнинг ўз ҳарбий бурчини чуқур англаб етишлари ва шу асосда касбий мутахассислигини пухта эгаллашларига асосланади.
Машғулотлар жараёнида шахсий таркиб фаоллигини оширишга қуйидаги дидактик омиллар сабаб бўлади:
1. Таълим жараёнида юқори натижаларни эгаллаш учун ижодий кураш муҳитини яратишнинг муҳим шарти сифатида ҳарбий меҳнатни илмий асосда ташкил этиш.
2. Аскарларнинг ижодий тафаккурини ривожлантириш, ақлий ва амалий фаолиятининг самарали усулларини эгаллашга кўмаклашиш.
3. Берилайўлган ўқув материали мазмунида доимо аскар учун янгиликнинг мавжуд бўлиши.

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling