Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Таълимнинг хизмат-режали ташкилий турига таълимнинг қайси шакллари киради?


Download 295.41 Kb.
bet21/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Таълимнинг хизмат-режали ташкилий турига таълимнинг қайси шакллари киради?
Ҳозирги кунда шахсий таркибга таълим беришнинг умумий шакллари мавжуд бўлиб улар қуйидагича таснифланади: ўқув-режали ташкилий шакллар, хизмат-режали ташкилий шакллар, дарсдан ташқари машғулотлар.


Ўқув-режали ташкилий шаклларга қайси турдаги машғулотларни киритиш мумкин?
Ўқув-режали ташкилий шакллар. Бу турдаги машғулотлар мутахассис тайёрлаш дастурига биноан таълим режаси асосида ташкил этилади. Улар қуйидаги турларга бўлинади:
1. Синф машғулотлари: маърузалар, семинарлар, гуруҳ машғулотлари, лаборатория ва махсус жиҳозланган ўқув хоналаридаги машғулотлар, амалий машғулотлар, мустақил таълим, консультация, бўш ўзлаштирувчи ёки машғулот қолдирган ҳарбий хизматчилар билан қўшимча машғулотлар ва бошқалар.
2. Дала машғулотлари: тактик машғулотлар, саф машғулотлари, парвозлар, ўт очиш жойларидаги машғулотлар; жанговар пост, полигон, аэродром, танкодром, автодром, жанговар техника парки ва гаражлар, муҳандислик, кимё, спорт шаҳарчаларидаги машғулотлар ва бошқалар. Машғулотларни ташкил этишнинг бундай шакллари давомида эгалланган назарий билимлар асосида амалий кўникма ва малакалар шакллантирилади, ҳарбий хизматчи ва бўлинмаларнинг амалий тайёргарлиги амалга оширилади.
3. Машқлар: жисмоний, саф тайёргарлиги, штаб машқлари, радиомашқлар, бошқариш пунктларидаги машқлар, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, «Хавф-хатар» («Тревога») сигнали бўйича машқлар ва бошқалар.
4. Жанговар отиш ва ракета учириш: якка отиш, расчёт ва экипаж таркибида отиш, артиллерия, ҳаво, кема отишлари, жанговар ракеталарни учириш ва бошқалар.
5. Қўшин машқлари (учения) ва ҳарбий ўйинлар: тактик, тактик-махсус, қўмондонлик ва қўмондонлик-штаб машқлари, жанговар отиш билан тактик машқлар; қўмондонлик ва қўмондонлик-штаб ҳарбий ўйинлари.



Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling